Туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан амалга оширилган ишлар


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил 1 октябр ҳолатига тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалган оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича Ҳазорасп туман тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 2021 йил 1 октябр холатига жами 281 та мурожаатлар бўлиб (шундан, Бош вазир қабулхонасига 26 (9.3%) та, Ишонч телефонига 141 (50.2%)та, Сайёр қабулларда 105 (37.4%) та, “business.gov.uz” орқали 9 (3.2%) та), уларда 290 та масалаларни ижобий ҳал қилиш сўралган. Шу давр мобайнида 286 та масала кўриб чиқилиб, шундан 180 таси (62,9%) қаноатлантирилган, 104 таси (36,4%)га тушунтиришлар берилган, 2 таси (0,7%)га рад жавоб берилган. Жами такрорий мурожаатлар сони 11 тани ташкил қилади.

 

Тадбиркорлардан тушган мурожаатлар таснифи бўйича кўриб чиқилганда, кредит масалалари бўйича мурожаатлар 143 та бўлиб, шундан 82 таси қаноатлантирилган, 57 таси тушунтирилган, 2 таси рад қилинган, 2 таси кўриб чиқиш жараёнида. Ер масалалари бўйича 53 та бўлиб, шундан 30 таси қаноатлантирилган, 21 таси тушунтирилган, 2 таси кўриб чиқиш жараёнида. Инфратузулма тармоқларига уланиш бўйича мурожаат 14 та бўлиб, шундан 9 таси қаноатлантирилган, 5 таси тушунтирилган. Солиқ масалалар бўйича жами 9 та бўлиб, шундан 6 таси қаноатлантирилган, 3 таси тушунтириш берилган. Бошқа масалалар бўйича 71 та мурожаат бўлиб, 53 таси қаноатлантирилган, 18 тасига тушунтириш берилган.

 

Жорий йилда ўтказилган сайёр қабуллар сони 24 та бўлиб, 873 нафар фуқаро ва тадбиркорлар қатнашиб 105 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 75 таси қаноатлантирилган 30 тасига тушунтириш берилган.

 

Кун тартибидаги масалани мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

 

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

 

 

1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири О.Қаландаровнинг 2021 йил 1 октябр ҳолатига тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳазорасп туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига-тадбиркорлардан тушган мурожаатларни қаноатлантириш паст эканлиги кўрсатилсин ва мурожаатларни қайта кўриб чиқиб қаноатлантириш чораларини кўриш топширилсин.

 

-қабулхона қошида ташкил этилган жамоатчилик Кенгаши билан ҳамкорликда тадбиркорларнинг мурожаатларининг таснифидан келиб чиқиб муаммоларни ҳал қилиш юзасидан ваколатли органларга таклифлар киритиш топширилсин.

 

3. Туман ҳокими ўринбосариларига тадбиркор мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси “business.gov.uz” порталидан келиб ҳокимлик мажмуаларига ва унинг тассаруфидаги ташкилотларга туман қабулхонаси томонидан юборилган мурожаатларни ижросига эътиборсизлик билан қаралгани кўрсатиб ўтилсин, камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилсин.

 

4. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.

 

5. Ушбу қарор ижросини таъминланишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.

 

  

 

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                                        У.Машарипов