Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Х.Машариповнинг 9 ойи давомида олиб борилган ишлар натижалари юзасидан ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Х.Машариповнинг туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича 2021 йил 9 ойи давомида олиб борилган ишлар натижалари юзасидан ҳисоботи тўғрисида

2021 йилнинг 9 ойи давомида Ҳазорасп тумани ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида сиёсий-ижтимоий вазиятни барқарор сақлаш, аҳоли ўртасида қонун устиворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир қилинганларини иссиқ изидан ўз вақтида фош қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, ички ишлар вазирлиги Ҳайъати йиғилиш қарорларини ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳокимлик, мутасадди ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан бир қатор тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижроси таъминлаб келинди.

Ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида туман худудида содир қилинган умумий жиноятлар сони 215 тани ташкил қилиб, (2020 йил 9 ойи давомида 194 та) 2020 йилнинг 9 ойига нисбатан 21 та жиноятга, ёки 10,8 фоизга ошган.

Фош қилинмасдан турган жиноятлар бўйича:

Туман худудида ҳозирги кунда аввалги йиллардан содир қилиниб фош этилмасдан турган 30 та жиноятлар мавжуд бўлиб, шундан 3 таси қотиллик, 13 тасини гиёхвандлик, 1 таси босқинчилик, 4 таси ўғирлик ва 9 тасини бошқа соҳадаги жиноятлар ташкил қилади.

Жорий йилнинг ўтган 9 ой давомида аввалги йиллардан содир қилиниб фош қилинмасдан турган жиноятларни фош қилиш мақсадида туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ва профилактик тадбирлар давомида 8 та жиноят фош қилинишига эришилди, шундан 1 таси ўғирлик ва 7 таси гиёхвандлик жиноятларини ташкил қилади.

Қидирув йўналиши бўйича:

Ҳазорасп туман ИИБда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 58 нафар (2020 йил 9 ойда 59 нафар) шахсларга нисбатан қидирув ишлари олиб борилган бўлиб, 2021 йил 9 ойи мобайнида 7 нафар (2020 йил 9 ой давомида 5 нафар) қидирувдаги шахслар ушланиб қидирув ҳисобидан туширилган. Ҳозирги кунда 51 нафар (2020 йил 9 ой 54 нафар) шахсларга нисбатан қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

2021 йилнинг 9 ой холатига 6 нафар (2020 йилда 8 нафар) жиноятчи шахслар кидирув ҳисобига қўйилган бўлиб, олиб борилган суриштирув ва қидирув ишлари натижасида шулардан, 3 нафар (2020 йилда 5 нафар) жиноятчи шахслар ушланган ва жазонинг муқаррарлиги таъминланган.

2021 йил 9 ой давомида қидирувдагиларни ушланиш фоизи 8,6 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан (2020 йилда 8,5 фоиз) яхшиланишига эришилган.

Мурожаатлар билан ишлаш гурухи томонидан:

Туман ИИБнинг “Шакл-1” китобига 2021 йил 9 ойи давомида 1120 (2020 йилда 344 та, 2019 йилда 1685 та) та жиноят ҳақидаги ариза ва ҳабарлар қайд қилинган бўлиб, шундан 44 (66 - 29) та ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган, 278 (112, 819) та материал маъмурий тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича судларга юборилган, 574 (83 – 586) та материал юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган, 109 (17 - 198) таси тегишлилик бўйича юборилган, 69 (27 – 53) та материал жиноят ишига қўшилган, 46 таси қолдиқда қолган.

Тергов бўлинмаси томонидан:

Ҳазорасп туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи терговчилари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 128 та жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи давомида тергов қилинган жами 128 та жиноят ишларининг 44 таси (54 нафар шахсларга нисбатан) Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддаси (айблов хулосаси), 32 таси (34 нафар шахсларга нисбатан) айблов далолатномаси, асосида тамомланиб, судларга оширилган, 15 та жиноят иши (15 нафар шахсларга нисбатан) ярашув асосида судларга юборилган. Жами тергов қилинган ишлардан 19 таси ЖПКнинг 83 ва 84-моддалари асосида ҳаракатдан тугатилган. 2 та жиноят иши алохида жиноят иши тариқасида ажратилган, 12 та жиноят иши ЖПКнинг 364-м 1-қ 4-б асосан ҳаракатдан тўхтатилган, 7 та жиноят ишлари ЖПКнинг64-моддаси тартибида шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан тугатилган.

Ҳазорасп туман ички ишлар бўлими бошлиғи Х.Машариповнинг ҳисоботини эшитиб, муҳокама қилиб “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,24-моддасига асосан халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1.Ҳазорасп туман ички ишлар бўлими бошлиғи Х.Машариповнинг 2021 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

  1. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Х.Машариповга туманда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида жиноят қидирув соҳасида, иқтисодий соҳасида жиноятлар ошганлиги кўрсатиб ўтилсин ҳамда туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича жорий йилнинг 9 ойи давомида олиб борилган ишларни тахлил қилиб, йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни олдини олиш чораларини кўриш топширилсин.
  2. Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосарига;

-жиноят содир этиб қидирувда юрган фуқороларни яширинган жойларини аниқлашда ҳамда ташаббус билан фош этиладиган жиноятларни аниқлашда туман туман ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси билан ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш ва бу борадаги яхшилаш жораларини кўриш;

-носоғлом эҳтиёжманд оилаларнинг рўйхатини шакллантириб, уларга ҳаётда ўрнини топиб кетишларига кўмаклашиш;

-узоқ муддатга кетганларни яшаш жойларига қайтариш чораларини кўриш, қайтиб келганлар билан якка тартибдаг профилактик тадбирларни кучайтириш;

-ёзги мавсумда вояга етмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни бандлигини тўлиқ таъминлаш мақсадида, хонадонма-хонадон юриб ҳар бир ёш билан суҳбат ўтказиш;

-тунги пайтларда вояга етмаганларни ота-онаси ёки уларни ўрнини босувчи шахсларнинг кузатувчисиз кўнгил очиш масканларида юришини олдини олишга қаратилган тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш;

-фуқороларнинг фирибгарлар тузоғига илиниб қолиши, одам савдосидан жабрланишларни олдини олишга қаратилган учрашувлар ва тадбирларни кучайтириш.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ж.Усманова) зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Кенгаши раиси,

туман ҳокими                                                                        У.Машарипов