Туман халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратовнинг жорий йилнинг 9 ой якунлари юзасидан ахбороти


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратовнинг туман сектори раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти бўйича жорий йилнинг 9 ойлик якунлари юзасидан ахбороти тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 сонли, 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли, 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳалқ қабулхоналари ва маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳамкорлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрель, ПФ-5700-сон фармони бўйича амалга оширилаётган ишлар туман Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилди ва таҳлил қилинган.

Ҳазорасп туман Халқ қабулхонасига 2021 йил 30 сентябрь кунига қадар жами 681 та мурожаатлар (ойига ўртача 75 та) келиб тушган бўлиб, уларнинг 579 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 88 таси юқори ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган, 14 та мурожаат Халқ қабулхоналарида кўриб чиқиш учун қолдирилган ва ижроси назоратга олинган. Мурожаатларнинг 593 тасини ёзма, 88 тасини оғзаки мурожаатларни ташкил этган.

Жами 681 та мурожаатлардан 658 таси тегишли ҳудудий идоралар томонидан кўриб чиқилиши назоратга олиниб, 621 (88,3%) та мурожаатлар қаноатлантирилишига эришилган.

Шулардан, 496 (72,8%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 125 (18,3%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 37 (5,4%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 23 та мурожаат ўрганиш жараёнида эканлиги кўрсатилган.

Ҳазорасп туманида 2021 йил 1-ярмида келиб тушган жами 3536 та мурожаатларнинг 2870 та қайта кўриб чиқилиши белгиланиб, бугунги кунгача шу мурожаатларнинг 100 фоизи 2870 таси қайта ўрганиб чиқилди. Қайта ўрганилган мурожааларнинг 63,9 фоизи 1830 таси ижобий ҳал қилинган, 1031 таси ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Ушбу ҳал қилинган мурожаатларнинг 2870 таси натижалари тўлиқ виртуал тизимга киритилган.

Жорий йилнинг 30 сентябь кунига қадар жами 122 та сайёр қабуллар ўтказилган. Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда жами 3698 та фуқаролар қатнашган, 471 та мурожаатларда 476 та масала келиб тушган. Ушбу масалаларнинг 369 таси қаноатлантирилган бўлиб, 51 тасига асосли тушунтиришлар берилгин, 56 таси ўрганиш жараёнида.

Юқоридагиларни кўриб чиқиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратовнинг туман сектори раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти бўйича жорий йилнинг 9 ойлик якунлари юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман секторлари раҳбарлари (У.Машарипов, Д.Мадиримов, Х.Машарипов, Ж.Рўзимов):

- сайёр қабуллар ҳамда ёшлар билан учрашувлар давомида келиб тушган ҳамда қўшимча ўрганиш талаб этиладиган ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва мантиқий якунига етказилишини қатъий назоратга олиш;

- аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган, тезкорлик билан ечилиши талаб этиладиган муаммолар, шунингдек, ҳал этилиши узоқ вақт, йирик маблағ ва капитал қўйилмаларни талаб этмайдиган масалаларни қисқа муддатларда ҳал этилишини таъминлаш;

- сайёр қабуллар ва учрашувларни белгиланган жадваллар асосида ўтказилишини таъминлаш;

- сайёр қабуллар ва ёшлар билан учрашувларни ўтказиш амалиётини ва унинг натижадорлигини ошириш мақсадида Халқ қабулхоналаридан олинган рўйхатлар асосида Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонага кўп мурожаат қилаётган ва мурожатини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳар томонлама, чуқур ўрганиб чиқилишига эришиш, зарур ҳолларда тегишли идоралар вакиллари томонидан мурожаатларни хонадонга борган ҳолда ўрганиш ишларини ташкил этиш;

- сектор штабларининг доимий равишда фаолият юритишини, унга жалб этилган штаб аъзоларининг шахсан иштирокини ҳамда улар томонидан уйма-уй юриш жараёнларини бевосита мувофиклаштириб, амалга оширилган ишларни тизимли муҳокама этиб боришни қатъий йўлга қўйиш;

- сектор штаб котиблари асосий иш жойидан ажралган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш, уларнинг билимларини мунтазам равишда ошириб бориш;

- сектор ишчи гуруҳларининг уйма-уй юриш ҳамда ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ечимини топиш фаолиятини доимий равишда олиб борилишини таъминлаш;

- “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилганларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, иш билан таъминлаш;

- сайёр оммавий қабуллар ва учрашувларда келиб тушган мурожаатлар рўйхатини, Халқ қабулхоналарига такдим этилишини таъминлаш юзасидан доимий назорат ўрнатсин.

  1. Туман АТ “Халқ банки” Ҳазорасп филиали ва АТ “Агробанк” Ҳазорасп филиаллари раҳбарлари томонидан тадбиркорлар ва фуқароларнинг мурожаатлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлар тўғрисида”ги қонун талабларини бузилишига йўл қўйганликлари, уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли чоралар кўрилганлиги кўрсатиб ўтилсин ҳамда келгусида бундай камчиликларни олдини олиш чораларини кўриш топширилсин.
  2. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш, масалалари бўйича доимий комиссияси (Ж.Усманова) зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                                У.Машарипов