Туман давлат солиқ инспекцияси томонидан бюджетига тушумлар бўйича 2021 йил 9 ойи бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман давлат солиқ инспекцияси томонидан бюджетига тушумлар бўйича 2021 йил 9 ойи учун белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижроси ҳамда солиқ ислоҳотлари концепцияси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

 

Ҳазорасп тумани бўйича 2021 йил 9 ойи учун бюджетнинг даромадлар қисмига маблағ тўплаш бўйича 38,3 млрд. сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 47,1 млрд.сўмга (8,8 млрд.сўм ортиғи билан) ёки 123,1 фоизга бажарилган.

Шунингдек, 2021 йилнинг 3 чораги учун бюджетнинг даромадлар қисмига маблағ тўплаш бўйича 12,4 млрд.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 16,8млрд.сўмга (4,4 млрд. сўм ортиғи билан) ёки 135,6 фоизга бажарилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 4-чораги учун 15,2 млрд. сўмга белгиланган прогноз кўрсаткич 16,0 млрд. сўмга ёки 106,0 фоизга бажарилиши, прогнозга нисбатан 0,8 млрд.сўм қўшимча маблағ жалб қилиниши кутилмоқда.

Ҳазорасп туман бўйича 01.10.2021 йил ҳолатига жами солиқ қарздорлиги 2,7 млрд.сўмни ташкил қилаган. Қарздорлик йил бошига (4,4 млрд.сўм) нисбатан 1,7 млрд.сўмга камайган.

Бюджет олдидаги жами солиқ қарзи туман бўйича 1,8 млрд.сўмни ташкил қилаган. Қарздорлик йил бошига (2,9 млрд.сўм) нисбатан 1,1 млрд. Сўмга камайган бўлиб, йил якуни бўйича якуний ҳисоб-китоблар билан қарздорликни камайиши таъминланади.

Кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, ҳамда “Маҳаллий ҳокимият тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига асосланиб халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР   ҚИЛАДИ

 

  1. Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ж.Рўзимовнинг бюджетига тушумлар бўйича 2021 йил 9 ойи учун белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижроси ҳамда солиқ ислоҳотлари концепцияси бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман давлат солиқ инспекцияси ва туман молия бўлими билан биргаликда Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан 2021 йилга белгиланган прогноз кўрсаткичларини ортиғи билан бажариш вазифаси топширилсин.
  3. Туман ҳокимлиги тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустахкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсинлар.
  4. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

  

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                            У.Машарипов

Лойиҳа

 

Ҳазорасп тумани секторлар ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни “Аёллар дафтари” дан чиқариш тўғрисида

 

Ҳазорасп тумани секторлар ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ўтган давр мобайнида, уларнинг иш билан таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилиш, кредит маблағлари ажратиш, ижтимоий ҳимоясини яҳшилаш юзасидан низом талаблари асосида ишлар амалга оширилиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволи яҳшиланишига эришилган. Амалга оширилган ишлар натижасида 1-сектор ҳудудидан 1-сектор раҳбарининг 2021 йил 18 октябрдаги 1-2028-сонли ёзишмасига асосан 414 нафар, 2-сектор ҳудудидан 2-сектор раҳбарининг 2021 йил 15 октябрдаги 2-С\102-21-сонли ёзишмасига асосан 346 нафар, 3-сектор ҳудудидан 3-сектор раҳбарининг 2021 йил 15 октябрдаги 3573-сонли ёзишмасига асосан 477 нафар, 4-сектор ҳудудидан 4-сектор раҳбарининг 2021 йил 16 октябрдаги 24-13592-сонли ёзишмасига асосан 294 нафар хотин-қизларни “Аёллар дафтари” дан чиқариш тавсия қилинган.

Ушбу юзасидан сектор раҳбарларининг таклифларини эътиборга олиб ҳамда “Маҳаллий ҳокимият тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига асосланиб халқ депутатлари туман Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 Ҳазорасп туманидаги сектор раҳбарларининг “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш тўғрисидаги таклифлари мақуллансин.

  1. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларган кўрсатилган амалий ёрдамларга биноан сектор раҳбарларнинг “Аёллар дафтари”дан чиқариш тўғрисидаги таклифларига асосан 1-,2-,3-,4-иловаларга мовофиқ 1-сектордан 414 нафар, 2-сектордан 346 нафар, 3-сектордан 477 нафар, 4-сектордан 294 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан чиқарилсин.
  2. Ҳазорасп тумани ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчановга, маҳалла фуқоролар йиғинлари раислари билан биргаликда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилсин.
  3. Ҳазорасп тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ж.Мадиримовга аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бўш иш ўринлари ярмакаси ташкил қилиш вазифаси топширилсин.
  4. 5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  5. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси раиси зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                У.Машарипов