Туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Яқубовнинг ахбороти


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Яқубовнинг 2021 йил III-чорак якуни бўйича туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахбороти тўғрисида

 

Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ўтказилган ўрганишлар, мониторинг тадбирлари ҳамда таҳлиллар давомида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги, шу билан бир қаторда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.

2021 йилнинг III-чораги давомида Ҳазорасп туман ҳокимлиги томонидан
2 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилинган.

Жумладан, туман ҳокимлиги томонидан 2021 йилнинг 30 сентябрь ҳолатига жами 1566 та қарорлар ва 393 та фармойиш қабул қилинган бўлиб, шундан 1489 та қарор ва 315 та фармойиш электрон равишда компютер воситасида рўйхатга олинган, “Е-qaror” электрон тизими дастури орқали жами 77 та қарор ва 78 та фармойишлар рўйхатга олинган.

Шунингдек, жорий йилнинг 30 октябрь ҳолатига халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан 367 та қарорлар қабул қилинган бўлиб, шундан 296 таси электрон равишда компютер воситасида, “Е-qaror” электрон тизими дастури орқали жами 71 та қарорлар рўйхатга олинган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив тусдаги қарорлар лойиҳасини тайёрлаш бўйича ташаббус билан чиқилганлиги ҳолати ўрганилганида 2021 йилнинг ўтган даври давомида туман ҳокимлиги ва бошқа давлат органлари томонидан норма ижодкорлиги бўйича норматив тусдаги қарорлар қабул қилиш юзасидан ташаббус билан чиқилмаганлиги, қабул қилинган қарорларнинг 5 таси ҳам қабул қилинган юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида қабул қилинганлиги маълум бўлди.

Туман ҳокимининг 2021 йилнинг ўтган даври давомида қабул қилинган қарорлари таҳлил қилинганида транспорт соҳасида 1 та, аҳоли пунктлари кўчалари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида 1 та, ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида 1 та, таълим соҳасида 1 та ва бандлик соҳасида 1 та қарор қабул қилинган бўлсада, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, туризм, ободонлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳаларда норматив тусга эга бўлган қарор лойиҳалари ишлаб чиқилмаганлигини кўриш мумкин.

Туман адлия бўлими томонидан ижтимоий–иқтисодий соҳаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юридик хизмат фаолиятини ташкил қилиш ва норма ижодкорлиги соҳаларида амалга оширилган ишлар ҳолати бўйича 2021 йилнинг ўтган даври давомида жами 16 та ўрганишлар ва 32 та мониторинг тадбирлари ўтказилган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мониторинг тадбирлари давомида туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида жами 8777 та қонунбузилишлар аниқланиб, ушбу қонунбузилишларни бартараф қилиш юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларига 91 та тақдимномалар киритилиб, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан 42 та маъмурий таклифлар берилган.

Ҳазорасп туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Яқубовнинг 2021 йил III-чорак якуни бўйича туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича масалани эшитиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг
24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Қ.Яқубовнинг 2021 йил III-чорак якуни бўйича туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокими ўринбосарларига (З.Оллақулиев, Ғ.Сатторов, У.Авезов Б.Собиров, Ғ.Мадяров, М.Эшчанов) тасарруфидаги бўлимларда ва бўлим фаолиятини мувофиқлаштирадиган корхона-ташкилотларда норма ижодкорлиги бўйича норматив тусдаги қарорлар қабул қилиш юзасидан ташаббус билан чиқилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин ва тегишли чораларни кўриш топширилсин.
  3. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси Б.Матяқубовга норматив-ҳуқуқий тусдаги эга қарорларни белгиланган тартибда адлия бўлимига тагдим қилиш ва ижобий ҳулоса олгандан кейин қабул қилинишини назорат қилиш топширилсин.
  4. 4. Туман ҳокими биринчи ўринбосари З.Оллақулиевга ва туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси Б.Матяқубовга туман ҳокимлигида ҳуқуқни қўллаш амалиётини амалга оширишда камчиликларга йўл қўйилганлиги ва уларни бартараф қилиш юзасидан ўрнатилган тартибда чоралар кўрилганлиги кўрсатиб ўтилсин, келгусида бундай камчиликларнинг олдини олиш топширилсин.
  5. Ҳазорасп туман адлия бўлими бошлиғи 3-даражали адлия маслаҳатчиси Ш.Яқубовга, туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва ушбу фармон билан тасдиқланган Низом талабларини ижросини тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш:

Бунда:

- Халқ депутатлари туман Кенгашига, ҳокимлик бўлимларига, юридик хизматига ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслахатлар беришни кучайтириш;

- Давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришини тизимли йўлга қўйиш;

- Қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туман тузилмаларидаги ижрочиларига етказиш бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш юзасидан тегишли чораларни кўриш;

- Давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларида юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш ишларини янада кучайтириш топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Ж.Уманова) зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                                        У.Машарипов