ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҲАР ГАЛ МАҲАЛЛАМИЗГА КЕЛИШИбизга шижоат ва куч бермоқда,-дейди маҳалла аҳли


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган, “Обод маҳалла” дастурига киритилган чекка ҳудуд ҳисобланган “Алоқали кўл” маҳалласида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамон авжида.

 

Кўркам қиёфага кирган бу маҳаллада айни пайтда ноқонуний қурилмалар йиқилган жойларда йўлларни кенгайтириш ва йўл четларини ободонлаштириш, турли мевали ва манзарали кўчатлар экиб, кўкаламзорлаштириш ишлари масъул ходимлар, ҳашарчилар ва аҳоли билан ҳамжиҳатликда олиб борилмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўктам Машарипов бугун ҳам маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан танишди ва аҳоли билан учрашиб, фикрларини тинглаб,   “Обод маҳалла” дастури бўйича маъсулларга ишларни режа-график асосида сифатли олиб бориш ва энг муҳими ҳар бир муаммони ўз вақтида бартараф қилиб, ушбу маҳаллани ҳар жиҳатдан обод ва кўркам маҳаллага айлантириш борасида кўрсатмаларини берди.

 

-Маҳалламиз кундан-кунга бошқача тусга кирмоқда. Яъни янада кўркамлашиб, файзли кўринишга айланмоқда. Туман ҳокимининг ҳар кун келиб, маҳаллада олиб бораётган ишлар билан танишиши, хонадонма-хонадан юриб, аҳоли билан дилдан суҳбатлашиб, фикрларини таклифларини тинглаётгани бизга шижоат ва куч бермоқда. Бунинг учун туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва барчамиз аҳилликда кўчаларимизни ободонлаштириб фаол иштирок этамиз,-дейди маҳалла фуқароси Хожибобо Маткаримов.

Дарҳақиқат, бугун “Алоқали кўл” маҳалласига келган ҳар бир фуқаро маҳалланинг янада чирой очаётганидан кўриб, дили яйрайди. Чунки, “Алоқали кўл” маҳалласи янада обод бўлмоқда.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.