ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 53-СЕССИЯСИ ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ ТАРЗДА ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг эллик учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, туман Халқ таълими ва мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ўктам Машарипов раислик қилди.
Сессия кун тартибида 5 та масала кўриб чиқилди.

 


Жумладан, туманидаги бирорта ўқувчиси Олий таълим муассасасига кирмаган ҳамда Республика миллий рейтингида энг паст натижа кўрсатган мактаб директорларининг фаолиятини танқидий кўриб чиқиш, шунингдек, юқори натижаларга эришган мактаб директорларини маънавий рағбатлантириш ва тумандаги мактабгача таълим тизимидаги мавжуд муаммолар ҳамда 4- ва 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида аниқланган камчиликларнинг мухокамаси тўғрисида ги масалалар танқидий-таҳлилий тарзда кўриб чиқилиб, тегишли раҳбарлар ва депутатлар фикрлари, таклифлари тингланиб қарор қабул қилинди.

 


Шунингдек, кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишлари топшириқларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1025-сонли қарори ижросига нисбатан масъулиятсизлик билан ёндошган тумандаги “Бахтиёр Бунёд Асадбек” ҳамда “Охунбобо авлодлари” фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномаларини бекор қилиш ва ер майдонларини давлат заҳирасига қайтариш,


Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати Аллаяров Сабуржон Бахтиёровичнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш ҳамда бўшаб қолган ўринга Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлигига сайлов кунини белгилаш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 


Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман кенгаши депутатлари Я. Қутлимуратов, Ш. Аҳмедова, Ж. Усманова, С. Ражабова, М. Сапаева, Ғ. Раҳимов ва бошқалар ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.

Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.