2-сектор раҳбари, туман прокурорининг 9 ойлик ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Д.С.Мадиримовнинг жорий йил 9 ойи давомида сектор худудида олиб борилган ишлар юзасидан ҳиcоботи тўғрисида

 

“Темир дафтарга”га киритилган оилалар тўғрисида:

Ҳазорасп туман 2-секторга қарашли 13 та маҳаллада мавжуд, 10 247 та оиладан 524 таси кўмакка муҳтож эканлиги аниқланган ва “Темир дафтар”га киритилган.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида сектор ҳудудидаги 524 та эҳтиёжманд оилаларга 1 млрд. 039 млн. сўмлик манзилли ёрдамлар кўрсатилиши таъминланган.

- 524 тасига 160 млн. сўмлик озиқ-овқат;

- 1 тасига 1 млн. сўмлик соғлиғини тиклаш учун зарур бўлган дори-дармон олиб берилган;

- 17 тасига 51 млн. 782 минг сўмлик бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилган;

- 81 тасига 196 млн. 390 минг сўмлик чорва берилиши таъминланган бўлиб, шундан: 14 тасига қорамол, 23 тасига қўй, 8 тасига эчки, 20 тасига қуён, 7 тасига асалари ва 9 тасига парранда;

- 30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сонли Қарорга асосан 460 нафар хонадон аъзоларига 467 млн. сўмлик;

- 29.07.2020 йилдаги ВМ-346-сонли Қарорига асосан 321 та оилага 276 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилган;

Кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 495 таси ёки 94,4 фоизи халқ депутатлари туман кенгаши қарори билан рўйхатдан чиқарилган.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизлар тўғрисида:

Секторда ташкил қилинган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган хатловлар натижасида “Аёллар дафтари”га 943 нафар хотин-қизлар киритилди.

Ҳозирги кунда 2-сектор ҳудудидан “Аёллар дафтари”га киритилган бандлиги таъминланадиган 456 нафар ишсиз аёлларнинг барчаси (100,0 %) турли йўналишларда бандлиги таъминланган.

Касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган 162 нафар хотин-қизларнинг барчаси (100,0%) ўқув курсларида ўқитилиб сертификатлар берилган.

Турли йўналишларда тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олиш учун амалий ёрдам сўраган 93 нафар хотин-қизларга (100,0%) имтиёзли кредитлар ажратилган.

Томорқасидан даромад олиш истагини билдирган 26 нафар аёлларнинг барчасига амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Боқувчисини йўқотган 100 нафар, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 71 нафар, қаромоғида бир ва ундан ортиқ ногирон фарзанди бўлган 9 нафар аёлларга моддий ёрдам кўрсатилган.

Уй-жойи таъмирга муҳтож бўлган 4 нафар аёлнинг уй-жойлари таъмирлаб берилиши таъминланган бўлса, тиббий ёрдамга муҳтож 12 нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилиб, бепул дори етказиб берилган.

Ҳуқуқий ёрдамга муҳтож 9 нафар, психологик ёрдамга муҳтож бўлган 1 нафар аёлга ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар берилган.

Кўрсатилган ёрдамлар натижасида 759 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 1-босқичида рўйхатдан чиқарилган.

Ҳозирда сектор ҳудудида 30 ёшдан юқори аёллар қайта хатловдан ўтказилиб, “Аёллар дафтари” рўйхати янгиланиб, 2-босқичда 779 нафар аёллар рўйхатига киритилган. Уларнинг ҳар бири бўйича мавжуд муаммолари белгиланган тартибда ҳал қилиниб, 346 нафар хотин-қизларга тегишлича ёрдамлар кўрсатилиб “Аёллар дафтари”дан чиқариш бўйича қарор лойиҳаси ва қарор иловалари бугунги Халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим қилинган.

 

“Ёшлар дафтари” га киритилган ёшлар тўғрисида:

Сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 12027 нафар ёшлардан, “Ёшлар дафтари”га 1430 нафарни киритилган.

Сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га киритилган 733 нафар ёшларга жами 183,2 гектар ер майдонлари ажратиб берилган.

Шунингдек, 2-сектор раҳбари ташаббуси билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг 105 нафари доимий ишга жойлаштирилган бўлса, 70 нафари қайта тайёрлов касбга ўқитиш курсига киритилган.

Сектор ҳудудида ёшлар дафтарига киритилган 93 нафар ёшлар “1+1” дастури асосида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилган бўлса, 40 нафар ёшлар “Устоз-шогирд” анъанаси доирасида уста ҳунармандларга бириктириш орқали бандлиги таъминланган.

Бундан ташқари сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар орасида олиб борилган ўрганиш ва суҳбатлар натижасида, кредит олиш истагини билдирган 75 нафар ёшларга АТ “Халқ банк” туман филиали томонидан имтиёзли кредитлар ажратилган.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 290 нафар ёшларга ижтимоий, иқтисодий ва психологик ёрдамлар кўрсатилинган.

Амалга оширилган ишлар натижасида “Ёшлар дафтари”га киритилган 851 нафар ёшлардан 717 нафари ёки 84,2 % рўйхатдан чиқарилган.

Фуқаролар билан ўтказинилган сайёр қабуллар тўғрисида:

Туман 2-сектор ҳудудидаги маҳалла аҳолисини муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказилиши йўлга қўйилган.

Жорий йил 9 ой давомида сектор ҳудудида 26 та сайёр оммавий қабуллар ўтказилиб, унда 78 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 75 таси ёки 96,1% қаноатлантирилган.

Шунингдек, 26 та ёшлар билан учрашув ўтказилган ҳамда учрашувда 562 нафар ёшлар томонидан 60 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 56 таси ёки 93,3% қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, 2-сектор ҳудудида фуқароларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш ва хал қилиш мақсадида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда

Режа графикка асосан ўтказилган сайёр қабуллар давомида фуқаролар томонидан жами 108 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 41 таси ёки 37,9 % ижобий ҳал қилинган.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича:

Жорий йилда тумандаги “Алоқали кўл” ва “Оқ майдон” маҳаллалари дастурга киритилган.

Туманда ПҚ-5048-сонли қарори ва шу асосида тасдиқланган дастур доирасида 171 та объектда жами 107,5 млрд. сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилиб, бугунги кунда уларнинг 145 тасида (84,8%) ишлар тўлиқ бажарилиб, фойдаланишга топширилган.

Қолган 26 та объектларда пудратчи ташкилотлар томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари давом қилдирилмоқда ва октябрь ойида якунлаш чоралари кўрилмоқда.

Олиб борилган назорат тадбирларида объектларда жами 110, 2 млн. сўмлик сифатсиз бажарилган ишлар, 272,5 млн. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланиб, пудратчи ташкилотлар томонидан жойида бартараф этилиши таъминланган.

Ҳазорасп тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Д.С.Мадиримовнинг жорий йилнинг 9 ойи давомида сектор ҳудудида олиб борган иш натижалари юзасидан ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Д.Мадиримовнинг жорий йилнинг 9 ойи давомида сектор худудида олиб борган иш натижалари юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Тумандаги 2- сектор раҳбари Д.Мадиримовга

-сектор худудида яшовчи ахоли билан тўғридан-тўғри мулоқатни ташкил этиш, ҳудудда сайёр қабулларни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

-“Маҳаллабай ва хонадонбай” ишлаш бўйича сектор ҳудудидаги оилалардаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича тизимли ишлар давом қилдирилиб муаммоларини тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этиш;

-секторда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ижтимоий шароитларини доимий ўрганиб бориш, уларни доимий даромат манбалари билан таъминлаш орқали ушбу дафтардан чиқариш чораларини кўриш;

-“Аёллар дафтари”да турган аёлларнинг баринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, тиббий ва хуқуқий ҳимояга мухтож аёлларга алоҳида этиборда бўлиб, зарур ёрдамларни кўрсатиш;

-“Ёшлар дафтари”га киритилган йигит қизларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида иш билан таъминлашда, уларни касб-хунарга ўқитиш орқали, “1+1” дастури орқали, экиш учун ер майдонлари ажратиш орқали амалий ёрдам бериш;

-“Обод маҳалла” дастури дорасида қилиниши лозим бўлган ишларни ва камчиликларни жамоатчилик ва ишчи гуруҳ билан биргаликда атрофлича мухокама қилиб белгиланган ишларни амалга ошириш топширилсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари Б.Собировга:

-туманнинг барча секторларида ахолини, айниқса ёшларни маънавий-маърифат тадбирларига жалб қилиш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари, китобхонлик, ва бошқа оммавий тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш вазифаси топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                        У.Машарипов