“ЎЗБЕКИСТОН КИТОБХОНЛАР ЮРТИ” ТАДБИРИ “Китобхонлик хафталиги” доирасида ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан туман Ахборот кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги”  доирасида “Ўзбекистон китобхонлар юрти” шиори остидаги тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирни туман ҳокими Ўктам Машарипов очиб берди ва ҳар бир инсоннинг билим доирасининг такомиллашишида китобнинг ўрни беқиёс эканлигини ва қай бир соҳа ёки касбни пухта эгаллаш лозим бўлар экан, бунда албатта, китоблар зарур бўлиши, китоб инсоннинг энг яқин дўсти, маслаҳатчиси, ақлнинг чироғи, билим манбаи бўлиб, инсон доим тафаккур қилиши ва маърифатга интилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг туманимизда фаолият юритаётган шоир ва ёш ижодкорлар томонидан китоб, она Ватанни тараннум этувчи шеърлар, монологлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Ўтказилган тадбирда китоб ўқишга қизиқувчи, турли танлов ва тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган ўқувчи ёшлар туман ҳокими томонидан китоблар билан рағбатлантирилди. 

 

Дарҳақиқат, китоб инсонни маънавий етукликка етказувчи энг кучли восита экан, биз аввало ўзимиз китобдан олинадиган манфаатни яхши англаган холда вақтдан унумли фойдаланиб, кўплаб билимларни эгаллашимиз, шу билан биргаликда фарзандларимизга ҳам тушунтиришимиз ва китоб ўқиган кишининг билим савияси юқори, муомала маданияти юксак, етук инсон сифатида ҳаётда ўз ўрнини топа олишини тушунтиришимиз лозим.

Демакки, “Китобхонлик ҳафталиги”  доирасида ўтказиладиган тадбирлар 5 апрелдан 9 апрелга қадар туманимизда давра суҳбатлари, таниқли болалар шоир ва ёзувчилари билан ижодий учрашувлар, янги адабиётлар кўргазмалари, маҳорат сабоқлари, турли танловлар, интеллектуал ўйинлар тарзида давом этар экан, ҳар биримиз инсон қалбида юксак маъна­вият­ни шакллантиришда аҳамияти беқиёс бўлган китобхон­лик тадбирларида фаол иштирок этайлик.

 

Жамила УСМАНОВА,

Ҳазорасп тумани ҳокими Матбуот котиби.