ЭЪЛОН


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали билан ҳамкорликда Ҳазорасп туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари мажмуаси етакчи мутахассиси лавозимига танлов эълон қилади.

Ушбу вакант лавозимига номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

• олий маълумотга эга бўлган.
• камида 2 йил мехнат фаолиятига эга бўлган.
• Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
• давлат тилини мукаммал билиши.
• компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозими ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Хоразм вилояти Ҳазорасп туман ҳокимлигида мавжуд бўш иш ўрнини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Эътибор беринг!

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
2020 йилнинг 6 ноябрдан – 20 ноябргача қабул қилинади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати