2-сектор раҳбари, туман прокурорининг 9 ойлик ҳисоботи

“Темир дафтарга”га киритилган оилалар тўғрисида: Ҳазорасп туман 2-секторга қарашли 13 та маҳаллада мавжуд, 10 247 та оиладан 524 таси кўмакка муҳтож эканлиги аниқланган ва “Темир дафтар”га киритилган.

туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 2021 йил 9 ойи давомидаги ишлар ҳисоботи

Ҳазорасп тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш томонидан 2021 йил 9 ойлик давомида 181 та текшириш ва тезкор назорат тадбирлари рейдлар ўтказилган. Ўтказилган назорат тадбирлари давомида экологик қонунчилик талабларини бузганлиги учун 145 нафар шахсларга нисбатан жами 73 млн 498 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилиб, 68 млн 175 минг сўм ундириб олинган. Шунингдек 15 та ҳолатда табиатга етказилган зарарлар бўйича 17 млн сўмлик даъволар қўлланилиб, 13 млн 982 минг сўм ундириб олинган.

Туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича Ҳазорасп туман тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

Туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Яқубовнинг ахбороти

Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ўтказилган ўрганишлар, мониторинг тадбирлари ҳамда таҳлиллар давомида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги, шу билан бир қаторда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган. 2021 йилнинг III-чораги давомида Ҳазорасп туман ҳокимлиги томонидан 2 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилинган.

Туман халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратовнинг жорий йилнинг 9 ой якунлари юзасидан ахбороти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 сонли, 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли, 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳалқ қабулхоналари ва маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳамкорлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрель, ПФ-5700-сон фармони бўйича амалга оширилаётган ишлар туман Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилди ва таҳлил қилинган.

Туман давлат солиқ инспекцияси томонидан бюджетига тушумлар бўйича 2021 йил 9 ойи бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи

Ҳазорасп тумани бўйича 2021 йил 9 ойи учун бюджетнинг даромадлар қисмига маблағ тўплаш бўйича 38,3 млрд. сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 47,1 млрд.сўмга (8,8 млрд.сўм ортиғи билан) ёки 123,1 фоизга бажарилган.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Х.Машариповнинг 9 ойи давомида олиб борилган ишлар натижалари юзасидан ҳисоботи

2021 йилнинг 9 ойи давомида Ҳазорасп тумани ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида сиёсий-ижтимоий вазиятни барқарор сақлаш, аҳоли ўртасида қонун устиворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир қилинганларини иссиқ изидан ўз вақтида фош қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, ички ишлар вазирлиги Ҳайъати йиғилиш қарорларини ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳокимлик, мутасадди ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан бир қатор тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижроси таъминлаб келинди.