Hazorasp tumani hokimligi

rasmiy veb sayti

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ УЛУҒЛАНДИ

Бугун 14 январь  – "Ватан ҳимоячилари куни”  муносабати билан Ҳазорасп туманидаги "Бобур” тўйхонасида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирга туман ҳокимлиги, туман пркуратура, ички ишлар  ва мудофаа бўлими ходимлари, йигитлик бурчини сидқидилдан ўтаётган ҳарбийлар, меҳнат фахрийлари, фаоллар,  нуронийлар, ёшлар ҳамда мутасадди ташкилот раҳбар ва ходимлари таклиф этилдилар.
 Тадбир Ўзбекистон мадҳияси билан бошланди. Сўнгра сўз Ҳазорасп туман ҳокими Равшан Жаббаровга берилди. 
Туман ҳокими Р.Жаббаров сўзга чиқиб, хизмат вазифасини ўтаётган ҳарбийларни ва Она юртимиз тинчлиги йўлида фидойилик кўрсатаётган ватанпарварларни  "Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг  28 йиллиги муносабати билан муборакбод этди.   
Шундан сўнг,  ватанимиз тинчлиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган   бир гуруҳ  ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот органи  ходимлари фахрий ёрлиқ  ҳамда  қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Туман маданият бўлими санъаткорлари ва жажжи болажонлар томонидан тайёрланган байрам дастури тадбир иштирокчиларига байрам кайфиятини улашди.
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ  УЛУҒЛАНДИ
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ  УЛУҒЛАНДИ
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ  УЛУҒЛАНДИ
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ  УЛУҒЛАНДИ
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ  УЛУҒЛАНДИ
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ  УЛУҒЛАНДИ
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ  УЛУҒЛАНДИ
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ  УЛУҒЛАНДИ
ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ  УЛУҒЛАНДИскачать dle 10.4фильмы бесплатно

  • ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ
  • “ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА “ОЧИК ЭШИКЛАР КУНИ” ТАДБИРИ
  • Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида
  • Madhiya
  • Biznesni rivojlantirish va boshqarish, tadbirkorlik rivojlantirishni moliya-kredit bo‘yicha qo‘llab-quvvatlash masalalariga doir axborotlar taqdim etish.