Hazorasp tumani hokimligi

rasmiy veb sayti

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 14 январь куни соат 15-00га чақирилсин.

2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

I) 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.

II) Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.

III) Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.

IV) Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.

V) Ташкилий масала.

VI). Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.

3. Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.

 

Туман ҳокими Р.Жаббаров

скачать dle 10.4фильмы бесплатно

  • Zamonaviy axborot texnologiyalarini qo‘llagan holda ochiq tanlovlar asosida davlat xaridlarini amalga oshirish
  • Davlat va xo‘jalik boshqaruvi, mahalliy davlat hokimiyati organlarining tuzilmasi, tarkibi, funksiyalari va asosiy faoliyati, ularda fuqarolarning murojaatlarini ko‘rib chiqish tartibi to‘g‘risida axborotlar
  • YONG‘IN XAVSIZLIGI OYLIGI: MUHIM VAZIFALAR
  • Madhiya
  • Biznesni rivojlantirish va boshqarish, tadbirkorlik rivojlantirishni moliya-kredit bo‘yicha qo‘llab-quvvatlash masalalariga doir axborotlar taqdim etish.