Hazorasp tumani hokimligi

rasmiy veb sayti

ХАЛҚНИ СЕВГАН ИНСОН ЭЗГУЛИККА ҚОДИР

Batafsil o'qish →

Ҳайрли ишлар   ХАЛҚНИ СЕВГАН ИНСОН ЭЗГУЛИККА ҚОДИР   Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифа ва топшириқларга асосан бугун 31 март куни туман ҳокими Ўктам Машарипов бошчилигида  Ҳазорасп туманидаги "Хоразм шакар” МЧЖ ҳамкорлигида туманимизда ҳайрли ишлар амалга оширилди. Тумандаги  250 та кам таъминланган, якка ёлғиз, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган оилалар  ҳолидан хабар олиш мақсадида автобусларга  36 000 000 (ўттиз олти миллион) сўмлик турли хилдаги  озиқ-овқат маҳсулотлари шунингдек, ун, шакар, ёғ, тиббиёт ниқоби ва қўлқоплари жойлаштирилди ва маҳалалар кесимида аҳолига тарқатилди. Шундай синовли кунларда халқ дуосини олиш, муҳтожларга ёрдам бериш, уларга суянчиқ бўлиш бизларнинг қонимизга сингган эзгу ҳислатдир, десак муболаға бўлмайди. Чунки, туманимизда бу каби ибратли ишлар кўплаб саховатпеша инсонларимиз,...

САХОВАТПЕША ТАДБИРКОРЛАР

Batafsil o'qish →

САХОВАТПЕША ТАДБИРКОРЛАР   Бугун Ҳазорасп туманидаги Янгибозор қишлоғидаги 65 та ногиронллиги бўлган ва ва кам таъминланган оилаларга  тадбиркорлар  Давлатёр Рўзибоев,  Сардорбек Атажонов ва  Хайрулла Раҳимовлар томонидан 11 700 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик тариқасида тарқатилди.  Уларга туман ҳокими ўринбосари М.Эшжанов,  туман ҳоким ёрдамчиси Г.Матмуродова ва мутахассис Б.Исмоиловлар ҳамроҳлик қилдилар. Ҳазорасп туманида бундай ҳомийлик ёрдамлари давом этмоқда....

САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ ҲАР КУН ҚИЛИШИ КЕРАК!

Batafsil o'qish →

 САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ ҲАР КУН ҚИЛИШИ КЕРАК! Ҳазорасп туманидаги " Шохпир” жомеъ масжиди ва ҳомийлар томонидан тумандаги 90 та кам таъминланган оилаларга уч миллион беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва саккиз миллион тўрт юз минг сўмлик 60 қоп ун тарқатилди....

“УЙДА ҚОЛИНГ! КИТОБ ЎҚИНГ!” АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Batafsil o'qish →

"УЙДА ҚОЛИНГ! КИТОБ ЎҚИНГ!” АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ   Барчамизга маълумки юртимизга коронавируснинг янги тури кириб келиши муносабати билан барча умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, олий ўқув юртлари талабаларига вақтинчалик татил эълон қилинган. Бу эса ёшларимизнинг бўш вақтини ташкил этади ва ундан унумли фойдаланиш лозимлигини кўрсатади. Шу муносабат билан бугун 27 март куни Ҳазорасп туманида "Уйда қолинг! Китоб ўқинг!” акцияси  туман ҳокими Ўктам Машарипов бошчилигида  ўтказилди. Акция давомида тумандаги Шароф Рашидов ва "Оталиқ” маҳаллалари ҳудудиларида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларига кириб,  ўқувчилар ва уларнинг оила-аъзолари билан самимий суҳбатлашиб,  ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, китобхонликка кенг жалб қилиш мақсадида уларга турли мавзулардаги бадиий, шеърий ва эртак китоблари шу билан...

МАҲАЛЛА АҲОЛИСИГА ҲОМИЙЛИК ЁРДАМЛАРИ КЎРСАТИЛМОҚДА

Batafsil o'qish →

МАҲАЛЛА АҲОЛИСИГА ҲОМИЙЛИК ЁРДАМЛАРИ КЎРСАТИЛМОҚДА   Куни кеча Муҳтарам Президентимизнинг видеоселектор йиғилишида белгилаб берган вазифа ва топшириқларига асосан бугун 27 март куни туман ҳокими Ўктам Машарипов бошчилигида сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда Ҳазорасп туманидаги "Шехёпи-Мутбири” маҳалласига чиқиб, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, муаммолар ўрганилиб, уларга турли хил озиқ-овқат ва 57 та хонадонга ун маҳсулотларини етказиб бердилар. Шунингдек,  бепул ниқоблар ҳам тарқатилди.    -   Мен шундай синовли дамларда ўзимнинг ҳомийлик ёрдамим билан аҳолига озгина бўлсада кўмак бераётганимдан хурсандман,-дейди тадбиркор  Нурали Машарипов.  Чунки, Муҳтарам Президентимиз доимо биз тадбиркорларга барча шарт-шароитлар яратиб, қўллаб-қувватлаётган бир пайтда,  ҳозирги вазиятда ўз ҳомийлик...

БИР МАРТАЛИК ТИББИЙ НИҚОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ

Batafsil o'qish →

БИР МАРТАЛИК ТИББИЙ  НИҚОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ   Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Mашарипов ва сектор раҳбарлари туман прокурори Руслан Жуманиязов, туман ИИБ бошлиғи Хушнуд Машарипов, ДСИ бошлиғи Ўткир Каримов ва "Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Ғаффор Раҳимовлар томонидан  бугун 26 март куни 10000 дона бир марталик тиббий  ниқоблари Ҳазорасп деҳқон бозорида аҳолига  бепул тарқатилди....

ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ЎКТАМ МАШАРИПОВ

Batafsil o'qish →

 ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ЎКТАМ  МАШАРИПОВ деҳқон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари билан танишди   Республикамизда короновирус пандэмияси натижасида эълон қилинган карантин жараёнида Ҳазорасп деҳқон бозорларида аҳвол қай даражада эканлиги яъни нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, нархларни сунъий равишда оширмаслик юзасидан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов доимий равишда деҳқон бозорларида бўлиб,  кузатиб келмоқда. Жумладан, бугун 26 март куни ҳам Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов сектор раҳбарлари билан биргаликда Ҳазорасп марказий деҳқон бозорида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилиб, картошка, пиёз, гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархлари билан яқиндан танишди. Жараёнларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларнинг сунъий равишда оширмаганлиги кузатилди. Шу ернинг ўзида ҳоким харидорлар билан суҳбатлашганда, нарх-навонинг...

БАЙРАМОЛДИ САВДО ЯРМАРКАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Batafsil o'qish →

БАЙРАМОЛДИ САВДО ЯРМАРКАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ Ҳамюртларимизнинг байрам дастурхонлари тўкин бўлишини таъминлаш мақсадида туманимизда савдо ярмаркалари ташкил этилди. Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ушбу савдо ярмаркаларида яратилган шароитлар билан   танишди. Туман  аҳолиси учун катта қулайлик яратилаётган ушбу ярмаркаларда савдога қўйилган маҳсулотлар нархи бозордагига нисбатан арзон бўлиб, намунали хизмат кўрсатилиши, пластик карталар орқали ҳам савдоларнинг йўлга қўйилгани юртдошларимизга манзур бўлмоқда....

МЕҲР-МУРУВВАТ ВА САХОВАТ ИНСОННИ УЛУҒЛАЙДИ

Batafsil o'qish →

МЕҲР-МУРУВВАТ ВА САХОВАТ ИНСОННИ УЛУҒЛАЙДИ   Миллий қадриятларимиздан ва халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват ҳамда саховатпешалик фазилатлари, нафақат умумхалқ Наврўз байрами арафасида, балки доимо юртдошлармизнинг эътиборидан четда қолмаган.  Албатта, тинч-осойишта кунларнинг қадрига етиш, кексаларга ҳурмат кўрсатиш, ўзгалар кўмагига муҳтож кишиларга ғамхўрлик қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Туманимизда ҳам бу каби эзгу ишлар давом этмоқда. Жумладан, бугун 21 март - Наврўз умумхалқ байрам арафасида Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов туманимизда умргузаронлик қилаётган,   Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Карвак қишлоғилик  Бекжон ота Матназаров ва Пичоқчи қишлоғилик Қуронбой ота Абдиевларнинг хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олдилар ҳамда байрам совғаларини туҳфа қилдилар. Туман ҳокими отахонлар билан самимий суҳбатлашар экан, улар...

ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ЎКТАМ МАШАРИПОВ БЕМОРЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

Batafsil o'qish →

ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ЎКТАМ МАШАРИПОВ БЕМОРЛАР ХОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ   Савоб ишни хар ким, хар куни қилмоғи лозим, деганларидек туман ҳокими  Ўктам Машарипов бугун Наврўз байрами арафасида туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, касаллар ҳолидан ҳабар олиб, самимий байрам тилакларини билдириб, байрам совғаларини тақдим этдилар. Дарҳақиқат, ҳар бир инсон албатта, савоб ишга қўл уриши иложи бўлса доимо бемор ва ёрдамга муҳтожлар ҳолидан хабар олмоғи лозим. Негаки, беморни зиёрат қилиш энг савобли амаллардан бири ҳисобланади. Зеро, касал кишининг дуоси фаришталарнинг дуоси каби ижобат бўларкан. Ушбу савобли ишда туман ҳокимига  туман "Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Ғ.Раҳимов, туман ҳокими ўринбосарлари А.Дўсчанов ва М.Эшчановлар ҳамрохлик қилдилар....