Ҳазорасптумани ҳокими У.Машариповнинг ҳудудда амалга оширилган ислоҳотлар бўйича туман аҳлигаМ У Р О Ж А А Т И


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

  

Ассалому алайкум, ҳурматли Кенгаш қатнашчилари Азиз юртдошлар!

Ҳурматли меҳмонлар!

 

Бугунги кун ўзининг мазмун-моҳияти билан бизнинг барчамиз учун алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, бугун жорий йил давомида Ҳурматли Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган улуғвор вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича Сиз, ҳурматли туманимиз фаоллари билан биргаликда амалга оширган ишларимизни сарҳисоб қиламиз, шунингдек, келгуси йил олдимизда турган вазифаларни белгилаб оламиз.

Барчамизга яхши аёнки, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар замирида одамларни ҳаётдан рози қилиш ғояси мужассамдир. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган эзгу мақсад ҳам ана шу ғояни ҳаётга тадбиқ этишга хизмат қилади аслида.

Уйма-уй юриш, одамларнинг дард-у ташвишларини эшитиш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятимизнинг бош мазмунига айланганлиги ҳам ана шу инсонпарвар сиёсатнинг натижасидир. Тан олиб айтишимиз керакки, муаммоларни бирданига ҳал қилишнинг ҳам имкони йўқ. Бироқ, бугун ушбу муаммолар билан тизимли ва манзилли ишлашнинг механизми яратилди, бу бизнинг кундалик фаолиятимизга айланди. Халқимиз билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш  бизнинг ҳам ўз иш услубимизни белгилаб олишда асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек, “Жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик, ўзини ўзи танқид ва демократик янгиланиш жараёнлари энди ҳеч қачон ортга қайтмайди”.

Бугунги очиқлик шароити фуқароларимизнинг ҳам ижтимоий фаоллигини оширмоқда. Агар бундан бир неча йиллар олдин улар дардини кимга айтишни билмай, турли идоралар олдида навбат кутиб, иши битмаганидан ҳафсаласи пир бўлиб, ўзи билан ўзи овора ҳолатда қолиб кетган бўлса, бугун улар очиқдан-очиқ ўз муаммоларини баён этиш имконига эга бўлмоқдалар. Бу борада Оммавий Ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар улар учун Мурожаат минбари бўлиб хизмат қилмоқда.  Албатта, мавжуд муаммоларни ёритишда журналист ва блогерларнинг ҳам катта ҳиссаси бор. Мен ҳар сафар Ҳурматли Юртбошимизнинг “Бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас, бугунги одамларимиз ҳам кечаги одамлар эмас” деган гапларини эслаганимда, ундаги чуқур ҳаётий фалсафани ҳис қиламан. Шу фалсафа бизни ўз устимизда янада кўпроқ ишлашга, изланишга, муаммолар ечимини топишнинг самарали йўлларини топишга ундайди. Бунинг пировард натижаси эса - одамларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига эришишдир.

Ҳурматли Кенгаш иштирокчилари!

Энди ижозатингиз билан, жорий йилда туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишларга тўхталсам.

  1. Ижтимоий–иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суратлари, аҳоли жон бошига нисбатан ўзгариши, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар, аҳоли реал даромадларининг ошиши.

Ҳазорасп тумани бўйича 2021 йил учун бюджет даромадларига 53,5 млрд.сўм йиллик режа белгиланиб, 1 декабр ҳолатига белгиланган йиллик режа 114,3 фоизни (тушум 61,2 млрд.сўм) ташкил қилмокда. 2021 йил 11 ойлик бюджетга 48,8 млрд.сўм тушумлар режаси белгиланган бўлиб, 61,2 млрд.сўмга ёки 125,4 фоизга бажарилди.11 ойлик ортиқча таъминлаган суммамиз 12,4 млрд.сўмни ташкил қилди.

Ҳазорасп тумани бўйича 2021 йилнинг 11 ойи учун маҳаллий бюджет даромадлари режаси 55,6 млрд.сўм қилиб белгиланиб, хақиқатда 66,3 млрд.сўмтуширилиши натижасида режа 118,0 фоизга бажарилди (маҳаллий бюджетга 10,7 млрд.сўм қўшимча маблағ туширилди.)

Жорий йилда маҳаллий бюджетдан аҳолини ижтимоий қўллаб- қувватлашга 25,3 млрд.сўм маблағлар ажратилди.

2021 йилнинг январь-ноябрь ойлари якуни бўйича:

-саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 301,2 млрд.сўмни ташкил этиб, ўсишсуръати 100,6 фоизни, аҳоли жон бошига 1518,1 минг сўмни ташкил қилди;

- қурилиш ишлари 190,7 млрд. сўмни, ўсиш суръати 140,3 фоизни, аҳоли жон бошига 961,1 минг сўмни;

- хизматлар жами 575,3 млрд. сўмни, ўсиш суръати 120,1 фоизни, аҳоли жон бошига 2906,7 минг сўмни;

- чакана савдо айланмаси 966,3 млрд. сўмни, ўсиш суръати 116,1 фоизни, аҳоли жон бошига 4927,5 минг сўмни ташкил этди.

 

  1. Барча йўналишлар бўйича амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш (газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминотини яхшилаш) борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми, яратилган иш ўринлари, фойдаланишга топширилган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг, жумладан бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси ва натижадорлиги.

Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил 24 февралдаги “Хоразм вилоятида 2020-2022 йилларга мўлжалланған Худудий инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 74қ сон қарорларини  ижросини таъминлаш мақсадида 2020-2022 йилларга мўлжалланган умумий қиймати 3,8 трлн.сўм бўлган 187 та истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакиллантирилган. Ушбу манзилли рўйхатга асосан тумандан умумий қиймати 842.1 млрд.сўм бўлган 156 та лойиҳалар киритилди ва 1330 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинди. Жумладан:

Саноат сохаси - умумий қиймати 277,1 млрд сўм бўлган 23 та лойиҳа 152 та иш ўрни.

Хизмат кўрсатиш сохаси бўйича - умумий қиймати 162,2 млрд сўм бўлган 62 та лойиҳа 454 та иш ўрни.

Қишлоқ хўжалиги - умумий қиймати 396,4 млрд сўм бўлган  71 та лойиҳа 724 та иш ўрни.

2021 йилнинг январ-ноябр ойларида умумий қиймати 390,7 млрд сўм бўлган 116 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 799 та янги иш ўринлари яратилиб махаллий бюджетга кўшимча 6 млрд.сўмлик манбаалар яратилди.

2021 йил учун янги худудий дастур доирасида туманида умумий қиймати 280,1 млрд сўмлик 13 та лойихаси шакллантирилган бўлиб ушбу лойихаларни амалга оширилиши натижасида 673 та янги иш ўринлари яратилишига эришилади. Бу билан биз тўхтаб қолмасдан кейинги йилларда қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шуғулланиб келмоқдамиз.

2021 йил январь-ноябр ойларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича.

2021 йилда туманда 12 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестииялар киритилиш режаси белгиланган бўлиб, январ-ноябрь ойларида туманимизга 6,8 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилиб, режа 57 фоизга бажарилди.

Ҳозири кунда туманимизда 2 та хорижий ва 3 та қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

2021 йилга 12,8 млн. АҚШ долларлик миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилиши режалаштирилган.

 

  1. Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг ижобий натижалари, уларда ташкил этилган юқори технологик ишлаб чиқаришлар ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар.

Албатта ҳаммага аёнки бугунги кунда Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиниши тадбииркорлар ва ишлаб чиқарувчилар учун катта шарт шароит яратиб келинмоқда.

Туманимизда ҳам бу борада катта ишлаор олиб борилмоқда биргина мисол “Ферузбек Бехрузбек Сервис” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 3,5 млрд.сўмлик тикувчилик ва тўқувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни лойихаси амалга оширилиб 15 та янги иш ўринлари ташкил қилинди.

Бундан ташқари кейинги йилларда Малазия давлати инвесторлари томонидан “Xazorasp Chlor Alkali” МЧЖ ХК лойиҳа қиймати 250 млн.АҚШ долларлик каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқаришни ташкил қилиб 170 та янгидан иш ўринлари очиш режалаштирилган.

Бундан ташқари “Зиёлилар” маҳалласи ҳудудидан кичик саноат зонаси учун 4 га ер майдони ажратилган бўлиб, хозирда Электр энергия, табиий газ ва ичимлик суви, канализация тармоқларини қуриш ишлари давом этмоқда. Ушбу ҳудуда ҳам кейинги йилларда йирик-йирик ишлаб чиқариш корхоналари 1000 тадан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилинади.

 

  1. Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, “Мономарказлар” ва маҳалла гузарларида аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш ва тадбиркорликка кенг жалб қилиш натижалари.

Туманда жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектларининг сони 1275 тани, шундан фаолият кўрсатаётганлари 1140 тани ташкил қилади. Уларнинг жами руйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларидаги улуши 89,4 фоизни ташкил этмоқда. 1140 та кичик бизнес субъектларининг 230 таси саноат соҳасида, 68 таси қурилиш соҳасида, 274 таси хизмат кўрсатиш соҳасида, 499таси савдо соҳасида, 69таси қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида фаолият юритади.

2021 йил январь-декабрь ойлари давомида янгидан 367 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Уларнинг 74 таси саноат соҳасида, 22 таси қурилиш соҳасида, 89 таси хизмат кўрсатиш соҳасида, 161 таси савдо соҳасида, 21 таси қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида ташкил қилинди.

Январь-декабрь ойларида кичик бизнес субъектларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 39.4 фоизни, қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши  51,1 фоизни, хизматлар ҳажмидаги улуши 21.1 фоизни, чакана савдо айланмасидаги улуши 84 фоизни ташкил қилмоқда.

Тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган кредитлар.

Тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 декабрь ҳолатига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 1946 та субъектга 45,3 млрд.сўм ажратилиб, 1984 та янги иш ўринлари яратилди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 1618 та субъектга 42,0 млрд.сўм (1656 та иш ўрни), “Ҳунармандликни ривожлантириш” дастури доирасида 11 та субъектга 0,3 млрд.сўм(11 та иш ўрни), Хотин-қизларни ва оилани қўллаб қувватлаш дастури доирасида 280 та субъектга 2,4 млрд.сўм (280 та иш ўрни), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб қувватлаш дастури доирасида 2 та субъектга 60 млн.сўм (2 та иш ўрни) ва “Ёшлар келажагимиз” дастури доирасида 18 та субъектга 285,5 млн. сўм (18 та иш ўрни) имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича

Жорий йил январь-декабрь ойларида туманимизда
789 нафар ишсиз фуқаролар касбга ўқитилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон” МФЙ ҳамда “Шоват” МФЙларда касбга ўқитиш маскани ташкил қилинди. Ушбу масканда 3 та йўналишда жами 60 нафар фуқаролар замонавий технологиялар асосида ўқитилади.

Ушбу йўналишлар бўйича жиҳозларнинг асосий қисми Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

2022 йилда 652 нафар йигит-қизлар касбга ўқитилиши режалаштирилган.

 

5.Экспорт ҳажмининг ошиши, янги маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва янги бозорларга кириб бориш.

Экспорт ва импорт таҳлили (11 ойлик):

2021 йил 1 декабрь холатига Ҳазорасп тумани бўйича 12,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги экспорт амалга оширилган бўлиб 2021 йил шу даврда 14,7 млн. АҚШ долларини ташкил қилган. Бажарилган экспорт хажми 2020 йилга нисбатан 220 фоизни ташкил қилган. Таҳлил қилинган даврда Ҳазорасп туманига 11 ойлик учун 14,028 млн. АҚШ долларлик экспорт режаси белгиланган бўлиб амалда 1-декабрь холатига белгиланган режа 14,6 млн. АҚШ доллари миқдорида яъни 105% га экспорт амалга оширилди. Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан Россия, Украина, Қозоғистон, Белоруссиява Кирғизистон республикаларига экспорт қилинган.

 

  1. “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар самарадорлиги.

Ўз якунига етаётган йилда  “Обод маҳалла” дастурига мувофиқ, Ободонлаштириш ишлари 543 дона ёритиш жиҳозлари ўрнатилди. Бундан ташқари Хазорасп-тумани кириш қисмидан Тупроққаъла туманигача тунги ёритиш чироқларини ўрнатилди. Шунингек Ишчилар маҳалласи, Ўзбекистон кўчаси ва ойбек Маҳалла, Сулаёмон қаъла маҳаллари кўчалари ҳам тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Албатта автомобил йўллари бўйича ҳам катта қўламли ишлар олиб борилмоқда биргина шу йилнинг ўзида 16,0 км ички автомобиль йўллари таъмирланди. Бу каби ишларни албатта кейинги йилларда ҳам давом қилдирамиз.

2021 йилда мазкур дастурга асосан

-Ободонлаштириш ишлари бўйича 5.6 км узунликдаги пиёдалар йўлаклари (тротуарлар) қуриш ва 500 дона кўча чироқларни ўрнатиш режалаштирилган бўлиб хозирги кунда 100% га бажарилди.

-Ички хўжалик йўлларини жорий таъмирлаш ишлари (асфальт ва шағал қопламасини ётқизиш) 42,1 км. қилиб белгиланган.

 

  1. Амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, фойдаланишга топширилган йирик инфраструктуравий, ижтимоий-маданий ва бошқа объектлар, уй-жой қурилиши борасида амалга оширилган ишлар, жумладан арзон уй-жойлар, тижорат уйларини ташкил этиш.

Ҳазорасп туманида тижорат уйлари, яъни хусусий қурилиш ташкилотлари томонидан бугунги кунда кўп қаватли турар қурилиш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда шу йилнинг ўзида 7 та кўп қаватли уйларнинг қурилиши бошланган бўлса бугунги кунга қадар ушбу уйларнинг 5 тасида қурилиш-монтаж ишлари ўз якунига етказилиб пардозлар ишлари олиб борилмоқда ушбу уйларни 2022 йилнинг 1 февралга тўлиқ топширилади.

Кейинги 2022 йилда ҳам ушбу ишлар давом қилади.

 

  1. Иш жойларини ташкил этиш ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали ишсизлик даражаси ва норасмий бандлар сонини камайтириш натижалари.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси томонидан Ҳазорасп туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жорий йилнинг бугунги ҳолатига 1691 нафар фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, натижада йиллик режа 66% га бажарилди. 2021 йилнинг 11 ойида ушбу фуқароларга 1 390 002,0 ( бир миллияд уч юз тўқсон миллион икки минг ) сўм пул Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармасидан тўлаб берилди.

 

  1. “Темир дафтар”га киритилган оилалар, уларни қўллаб- қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича кўрилган чоралар, “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати натижалари. “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ини шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар.

Маълумки, Ҳурматли Юртбошимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида юксак Халқаро минбардан туриб, жаҳон ҳамжамияти эътиборини қашшоқлик ва камбағалликка қарши курашишга қаратиб, “тобора ташвишли оҳанг касб этаётган қашшоқликнинг овози бутун дунёни, барчамизни безовта қилиши зарур” дея таъкидлаган эдилар. Жорий йил бошидан хонадонма-хонадон юриб, оилалар билан ишлаш жараёнида ночор ва қийин турмуш шароитидаги хонадонлар аниқланди.

“Темир дафтар”га 2434 та оила (оила аъзолари 10164 нафар) киритилган бўлса, ушбу оилаларни иш билан бандлигини таъминлаган ҳолда 1 декабр ҳолатига 2079 та оила яъни 85,4 фоизи (оила аъзолари 8886 нафар) темир дафтардан чиқарилди. Йил якунига қадар бандлиги таъминланган 208та оилаларни ҳам темир дафтардан чиқариш чоралари кўрилади ва темир дафтарда ўртача 147 та 6 фоиз камбағал оилалар колади.

Ўтган давр мобайнида 2,4 млрд.сўмлик озиқ-овқат(16 хил турдаги) етказиб берилди.

Ўтган давр мобайнида темир дафтарга киритилган 2434 та оиланинг мехнатга лаёқатли 2363 нафар фуқардан 2262 тасини 95,7 фоиз доимий иш жой билан таъминланди.

Ишга жойлашган фуқароларнинг катта қисми фермер хўжаликларига, қурилиш корхоналарига, ишлаб чиқариш ва соҳасига ва бошқа соҳаларга ишга жойлаштирилди.

Ҳазорасп туманида 0-30 ёшдагилар - 82369 нафар (шундан қизлар 42832)нафарни ташкил қилиб шундан 18-30 ёшдагилар - 39119 нафар (шундан қизлар 19951) нафарни ташкил қилади, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар сони (5128)нафар.

Тумандаги ёшларнинг муоммоларини ўрганиш ва босқичма босқич ҳал қилиш мақсадида тумандаги 18-30 ёшгача бўлган 39 минг 119 нафар ёшлар ўртасида анкета сўровномалари ўтказилди.

Шундан 5128 нафари нафар “Ёшлар дафтари”га киритилди ва маҳаллалар кесимида бандлигини таъминлаш учун “Манзилли режа” ишлаб чиқилди.

Режага асосан ҳар бир ёшга бир гектар лойиҳаси доирасида 2400 нафар, Ишга жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш 400 нафар, Тадбиркорлик фаолияти орқли банлигини таъминлаш 428 нафар, қасб-ҳунарга ўқитиш орқали 297 нафар, “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мадаткор” асосида тадбиркорларга бириктириш орқали 365 нафар, “Устоз шогирд” ананаси доирасида ҳунарманларга бириктириш орқали 157 нафар, Ижтимоий, Иқтисодий ва психологик муоммосини ҳал этиш орқали 1081 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Ҳозирда Ёшлар платформасидан 3472 нафар ёшлар амалий ёрдам кўрсатилиб чиқарилган.

Жорий йилнинг 13 декабр ҳолатига кўра “Ёшлар дафтари”да 266 нафар ёшлар мавжуд.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойихаси доирасида туманда ёшлар дафтарига киритилган ишсиз ёшларнинг 2475 нафарининг ҳар бирига 0.25 га дан жами 618.75га ер майдони ажратилди.

"Ҳар бир оила - тадбиркор" Давлат дастури доирасида жами 678 нафар ёшларга 17 млрд 956 млн сўм кредит ажратилиб шундан 171 нафари “Ёшлар дафтари”даги ёшларга 4 млрд 030 млн сўм кредит маблағлари ажратилди.

“1+1” лойхаси доирасида туманда тадбиркорликга қизиқувчи 330 нафар ёшлар 48 соатлик тадбиркорлик курсларида ўқитилиб туманда муваффақиятга эришган тадбиркорларга бириктирилди.

Бўш иш ўринларига ва жамоат ишларига жойлаштириш орқали жами 1208 нафар ёшларнинг банлиги таминланди Шундан жамоат ишларига жойлаштириш орқали 567 нафар, доимий ишларга жойлаштириш орқали 641 нафар ёшларнинг банлиги таъминланди.

Касб-ҳунар ўрганиш истаги бор бўлган 223 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунар ўқув курсларида ўқитилиб сертификатлар топширилди.

Ишсиз ёшларни уста хунармандларга “Устоз-шогирд” анъанаси асосида бириктириш орқали уларга касб-ҳунар ўргатиш ва хунармандчилик билан шуғулланиши учун 149 нафар ёшлар шогирдликка бириктирилди.

Ижтимоий, иқтисодий ва психалогик ёрдамларга эхтиёжи бор ёшларнинг 790 нафарига ёрдамлар кўрсатилди.

 

Бундан ташқари ёшларнинг иқтисодий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш ва шу орқали банлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Тумандаги ёшлар дафтарига киритилган ёшлардан хайдовчилик гувохномаси олиш истагини билдирган 234 нафар ёшлар ёшлар жамғармаси маблағлари хисобидан ўқиш маблағининг 0.75 фози яъни жами ҳисобда 456 млн 700 минг сўм маблағ ва ёшларни касб-ҳунар эгаллашлари учун 15 нафар ёшларга 17.5 млн сўм маблағ тўлаб берилди.

21 март наврўз айёми муносабати билан ижтимоий ҳолати оғир бўлган ёшлар дафтарида турган ёшларнинг 620 нафарига ҳар бирига 100 минг сўмдан жами 62 млн байрам пуллари берилди.

Қурбон хайити байрами муносабати билан ёшлар дафтарида мавжуд бўлган ёшларнинг 159 нафарига 300 минг сўмдан жами 47 млн 700 минг сўм миқдорда пул маблағлари берилди.

Ёшларнинг субсидя ажратилиши ҳисобига бандлигини таъминлаш мақсадида ёшларнинг 20 нафарига тикув машинаси, 2 нафарига Мотоблок, 30 нафарига устачилик фаолияти билан шуғилланиш учун асбоб ускуна, 790 нафарига моддий ёрдам, 43 нафар ёшларга туман ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан 43 нафарига вилоят жамғармаси ҳисобидан жами ҳисобда 86 нафар талабаларга тўлов контракт пули тўлаб берилди, 2 нафарига компютер жамланмаси олиб берилди.

Туманимиздаги ёшлар дафтарига киритилган ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида  туман “Ёшлар жамғармаси” маблағлари хисобидан 1 млрд 68 млн 800 минг сўм маблағ ажратилди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан

Жорий йилда 5 та муҳим ташаббус йўналишларида умумтаълим мактабларида 80 дан ошиқ тўгараклар ташкил қилиниб 1200 нафардан ошиқ ёшлар қамраб олинди.

Уюшмаган ёшлар қатламини оммавий спортга кенг жалб этиш учун зарур шароитларни яратиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг спорт майдончалари, спорт залларида ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғилланишлари ва бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун соат 16:00 дан 23:00 гача шуғулланишлари таъминланмоқда.

Тумандаги 5 нафар иқтидорли ёшлар истисно тариқасида 2020/2021 ўқув йилида маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўқитилиши учун 40 млн 758 000 сўм маблағ ажратиб берилди.

Шунингдек жорий йилда 22 нафар ёшларни қўшни давлатлар ва республика миқиёсида ўтказиладиган танловлар ва спорт мусобоқаларида қатнашишига имкон яратиш.

Туманимиз ёшларидан 2021 йил давомида спортнинг турли йўналишлари бўйича 46 нафар ёшларимиз Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритишди хусусан 8 нафари 1-ўрин, 16 нафари 2-ўрин, 22 нафари 3-ўринни қўлга киритишган бундан ташқари туманимиз ёшларидан Султонов Жавохир Мансурбек ўғли 2021 йилда Туркия давлатида ўтказилган спортнинг карате йўналиши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, Якуббоев Нодирбек спортнинг шахмат тури бўйича жаҳон чемпиони, Матниязова Гулноза спортнинг дзюдо тури бўйича олимпия ўйинлари иштирокчиси хисобланади.

Шунингдек, туманда ҳар чоршанба – ёшларнинг бандлигини таъминлаш куни, ҳар шанба - ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш куни сифатида белгиланиб, аниқ дастур асосида амалга оширилмоқда.

  1. Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш, сув йўқотишлар даражасини қисқартириш, аҳоли пунктларида ичимлик сув ва оқова сув таъминотини яхшилаш, жумладан қудуқлардан сув чиқариш йўли билан таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлиги.

- Туманда 2019 йилда Орол бўйи жамғармаси маблағлари ҳисобидан ичимлик суви таъминотини яхшилаш юзасидан қуйидаги лойиҳалар амалга оширилган:

- Мунис Хоразмий маҳалласида 7 км ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари бажарилди. Мазкур лойиҳанинг умумий баҳоси 1 млрд 325 млн.сўмни ташкил қилади. Мазкур лойиҳа ишга туширилган;

- “Алоқали кўл” маҳалласида 33 км ичимлик суви тармоғини ётқизиш лойиҳаси. Мазкур лойиҳанинг умумий 6 млрд 155 миллион сўмни ташкил қилади. Ҳозирги кунда ичимлик сув тармоқлари ётқизилиб ахоли хонадонларига улаш ишлари амалга оширилмоқда.

- Оқ майдон маҳалласида 20,7 км ичимлик суви тармоғини ётқизиш ва сув тарқатиш иншоти қуриш лойиҳаси. Мазкур лойиҳанинг умумий бахоси 6 млрд 400 миллион сўмни ташкил қилади. Ҳозирги кунда ичимлик сув тармоқлари ётқизилиб, сув тарқатиш иншоати қурилиш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.

 

  1. Мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилган ижобий натижалар, жумладан, барпо этилган оилавий, хусусий ва давлат-хусусий шерикчилик асосидаги муассасалар, 6 ёшгача бўлган болаларни қамраб олишдаги ижобий ўзгаришлар.

2021 йил давомида туманда мактабгача таълим ташкилотлар сони жами 156 та (болалар қамрови 9278 нафар), давлат хусусий шерикчилиги асосида 7 та (болалар қамрови 800 нафар), оилавий нодавлат шаклдаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 130 та (3875 нафар)ни ташкил қилади. Ҳазорасп туманидаги мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 55.3% яъни 16756 нафари ҳисобига тўғри келади. 2021 йилнинг ўзида 2 та давлат, 1 та ДХШ асосида янгидан ташкил қилинди.

Мисол учун, Ойбек ва Мустақиллик маҳалласида, ҳар бири 120 ҳамда 180 ўринлари давлат мактабгача таълим муассалари ишга туширилди.

Давлат инвестиция дастури доирасида 2021-2023 йиллар
2 та мактабгача таълим ташкилотлари ташқил қилиш режалаштирилган.

 

  1. Халқ таълими тизимида амалга оширилган ислоҳотларнинг натижадорлиги, жумладан, реконструкция қилинган умумтаълим мактаблари, янги қурилган ва давлат-хусусий шерикчилик асосидаги объектлар моддий-техника базасини яхшилаш ҳолати, ўқитувчилар орасида олий маълумотли ўқитувчилар салмоғининг ошиб бориши, соҳа ходимларининг давлат ва тармоқ мукофотлари билан тақдирланиши, ойлик иш ҳақининг ошиши, тизим ҳодимлари учун арзон уй-жойларни сотиб олиш бўйича ипотека кредити ва автотранспорт воситасини сотиб олиш ҳамда бошқа мақсадларда имтиёзли истеъмол кредитлари.

 

Ҳазорасп туманида бугунги кунда 52 та умумтаълим мактаб, 1 та ихтисослашган мактаб ва 1 та ихтисослашган мактаб интернати фаолият юритмоқда.

Ушбу таълим муассасаларида 2917 нафар педагоглар фаолият олиб бориб шундан 2044 нафарини аёллар ташкил этади.

1-4 синфларга 691 нафар, 5-11 синфларга 2226 нафар педагоглар  таълим беришмоқда.

Юқори коеффициент билан фаолият юритаётган таълим муассасаларинг ўқувчилар коефициентини камайтириш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

  1. Тумандаги ўқувчи коефициенти 2 га тенг бўлган 6-сонли мактабга “Обот маҳалла” дастури доирасида 210 ўринли қўшимча бино қурилиб ўқувчи коефициенти 1 гача туширилди.
  2. Тумандаги 14-сонли мактабга инвеститция дастури доирасида 440 ўқувчи ўринли қўшимча бино қурилиб ўқувчи коефициенти 2 дан 1.1 га, ўқувчи коефициенти 2 га тенг бўлган 36-сон мактабга 210 ўқувчи ўринли қўшимча бино қурилиб ўқувчи коефициенти 1 га туширилди.

Тумандаги 20 та таълим муассасасида ўқиш 1 сменада ва 34 та таълим муассасасида 2 сменада олиб борилади.

2020-2021 ўқув йилида тумандаги таълим муассасаларини 11-синфини жами 2557 нафар ўқувчи битказиб 540 нафари (21% ни ташкил этади) олий таълим муассасалари талабалари бўлишди.

Давлат инвестиция дастури доирасида 2023 йил “Қиртепа” маҳалласида 440 ўринли янги мактаб қуриш режалаштирилган.