Ҳазорасп туман ҳокими Зафар Абдиримовнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига табриги


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳурматли битирувчилар!
Азиз ўғил-қизларим!

Аввало, барчангизни бугунги янграётган ва етуклик шаҳодатномасини қўлингизга олиб, мустақил ҳаётга қадам қўяётганингиз билан муборакбод этаман.
Бугун “Сўнгги қўнғироқ” жаранглари остида туманимиздаги 53 та мактабларда 1942 нафар ёшларимиз қадрдон мактаблари, меҳрибон устозлари билан хайрлашмоқда. Айниқса, 61 нафар битирувчиларимиз ўқишни олтин, 21 нафари кумуш медали билан якунлаётгани байрам шукуҳини янада оширмоқда.
Ишонамизки, мактабни тугатётган йигит-қизларимиз келгусида эл-юртимизнинг меҳри ва эътиборида бўлиб, тинимсиз изланиб, замонавий билимларни эгаллаб, билим ва тажрибаларини ошириб, режа ва мақсадлари сари дадил ҳаракат қиладилар ва албатта катта марраларни қўлга киритадилар ҳамда юртимизнинг равнақи ва гуллаб яшнаши, ривожланиши йўлида ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Сизларни яна бир бора мактаб таълимини муваффақиятли тамомлаганингиз билан самимий табриклайман. Мустақил ҳаётдаги қадамларингиз қутлуғ ва баракали бўлсин!