Ҳазорасп туман ҳокими Машарипов Уктам Рустамович Халқ депутатлари туман Кенгашининг 42-сессиясидаги нутқидан


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Туманимизда 2021-2022 йилларда 3.3 км узунликда велосипед йўлакчаларини қуриш кўзда тутилмоқда.
Жумладан, 2021 йилда 2 км, 2022 йилда 1.3 км йўлакчалар қурилиб, фойдаланишга топширилади. Бунинг эвазига 44 та маҳаллаларда ҳам аҳолининг турли қатламлари учун спортнинг велоспорт тури билан шуғулланишилари учун шароитлар яратилади.
2021 йил Инвестиция дастури доирасида Ҳазорасп тумани 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби Пичоқчи филиали спорт иншооти янгидан қуриш ва реконструция қилиш ҳамда 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. Бунинг натижасида уларда 920 нафардан ортиқ ёшларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун қўшимча имкониятлар яратилади.

Ҳазорасп туман ҳокими Машарипов Уктам Рустамович Халқ депутатлари туман Кенгашининг 42-сессиясидаги нутқидан.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.