Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиха

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан туман хокимлигининг ҳисоботини атрофлича муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосланиб, Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И

  1. Ҳазорасп тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Исломов Бекзод Мақсудовичнинг Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ҳазорасп туман махаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан жами 203 312 947 (Икки юз уч миллион уч юз ўн икки минг тўққиз юз қирқ етти) сўм маблағ ажратилсин.

Шундан:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мардаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарорининг 10м-иловаси мақсадли мўлжаллари ижросини таъминлаш учун 100 000 000 (юз миллион) сўм маблағ туман ободонлаштириш бошқармасига ажратилсин;

-  туман хокимлиги қўриклаш хизмати харажатлари учун туман хокимлигига 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм ажратилсин;

- Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2022 йил 25 март куни чиқарилган хал қилув қарорига хамда Мажбурий ижро бюроси Ҳазорасп туман бўлимининг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича юборилган 2022 йил 24 майдаги №22052200662001, №22052200424101 ва №22052200502801-сонли хатларига асосан фуқаро Эшниёзова Айшажан Сабировна фойдасига компенсация ва қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоиз суммаси билан жами 80 534 661 (саксон миллион беш юз ўттиз тўрт минг олти юз олтмиш бир) сўм, мутахассис фикрини олиш учун тўланган 2 538 000 (икки миллион беш юз ўттиз саккиз минг) сўм, давлат божи учун тўланган 260 000 (икки юз олтмиш минг) сўм, почта харажати учун учун тўланган 18 900 (ўн саккиз минг тўққиз юз) сўм ва давлат фойдасига давлат божи учун 2 961 386 ( икки миллион  тўққиз юз олтмиш бир минг уч юз саксон олти) сўм жами 86 312 947 (саксон олти миллион уч юз ўн икки минг тўққиз юз қирқ етти) сўм маблағ тўлаб бериш учун  Ҳазорасп туман хокимлигига ажратилсин;

  1. Туман молия бўлими в.в.б (Ш.Хўжаниёзов)га ушбу қарордан келиб чиқиб, кўрсатилган маблағни режалаштириш учун туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  2. Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Исломов ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалгаошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммаларига юклатилсин.

 Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг депутати, сессия раиси                                             У.Машарипов

 

Лойиҳа

 “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамига тушган маблағлариданмаблағ ажратиш тўғрисида

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22апрелдаги 213-сонли фармойиши ва 2021 йил 28 апрелдаги 250 сонлиқарорлари кабул қилиниб, Жамғарма маблағларини сарфлаш,тасарруф этишҚорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятларва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) кенгашларининг қарорлари асосида амалгаоширилиши кўрсатилган.Жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин давридаижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлганшахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсизбўлган шахслар, темир дафтардаги оилаларга пул маблағлари, кундаликистеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билантаъминлаш учун ишлатилиши белгиланган.Туман (шаҳар)ларда сектор раҳбари тегишли маҳалла фуқароларйиғинлари билан биргаликда оилаларни, фуқароларни моддий аҳволиниўрганиб ёрдам кўрсатиладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхати ва уларгаберилиши керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол товарлари, доривоситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳажмини шакллантирилиб йиғилганмаълумотлар халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига киритилишикўрсатиб ўтилган.

Юқоридагиларга асосан қуйидаги фуқароларга кўрсатилганмиқдордаги маблағларни

- Ҳазорасп тумани “Бўстон” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АС1139204) Худайберганова Хажарбиби Хасановнага турар жойини таъмирлатиш учун3 000 000 (уч миллион) сўм пул маблағини Худайберганова Хажарбиби Хасановнанинг номига очилган Халқбанк (8600 0602 38574553) рақамли шахсий пластик картасига,

- Ҳазорасп тумани “Бўстон” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АВ 7705341) Рустамова Ховажон Кенжаевнага турар жойини таъмирлатиш учун 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўм пул маблағини Рустамова Ховажон Кенжаевнанинг номига очилган Халқбанк (8600 0604 9904 4320) рақамли шахсий пластик картасига,

- Ҳазорасп тумани “Қовунчи” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АВ7816848) Нурметова Интизор Рўзимовнага соғлигини даволатишучун5 000 000 (беш миллион) сўм пул маблағи Нурметова Интизор Рўзимовнанинг фарзанди Матякубова Нодира Ғайратовнанинг номига очилганХалқбанк (8600 060999784490) рақамли шахсий пластик қартасига,

- Ҳазорасп тумани “Қовунчи” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АС 1754378) Абдуллаева Шохиста Шухрат қизига суяк емрилиши касаллигини даволатиш учун 3 000 000 (уч миллион) сўм пул маблағи Абдуллаева Шохиста Шухрат қизининг номига очилган Халқбанк ( 9860 0803 7231 1011) рақамли шахсий пластик қартасига,

- Ҳазорасп тумани “Алоқали кўл” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АВ 1003348) Улашева Дилором Бердимуротовнага фарзанди Сатторов Камолбек Турсунмурод ўғлини даволатиш учун даволатиш учун 5 000 000 (беш миллион) сўм пул маблағи Улашева Дилором Бердимуротовнанинг номига очилган Халқбанк ( 8600060972165246) рақамли шахсий пластик қартасига,

- Ҳазорасп тумани “Пичоқчи” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АВ 8875822) Сабирова Гулчехра Комилжоновнага соғлигини даволатиш учун 3 000 000 (уч миллион) сўм пул маблағи Сабирова Гулчехра Комилжоновнанинг номига очилган Агробанк (22618000866766823600) хисоб-рақамли шахсий пластик қартасига,

- Ҳазорасп тумани “Қовунчи” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АА7893036) Кузиева Назокат Юсупбой қизига соғлигини даволатиш учун 3 000 000 (уч миллион) сўм пул маблағи Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2022 йил 23 майдаги №463-сонли шартномага асосан,бир марталик моддий ёрдам пул маблағлари Саховат ва кўмакжамғармасидан тўлаб бериш таклиф қилинди.Юқоридагиларга кўра, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларинимаксадли ва манзилли сарфлаш ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 250-сонлиқарорини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосанХалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И

  1. Ҳазорасп туманиИқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Исломовнинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2.Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Ҳазорасп туман бўлинмаси раиси (У.Қазақов)га;

- Ҳазорасп тумани “Бўстон” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АС 1139204) Худайберганова Хажарбиби Хасановнага турар жойини таъмирлатиш учун 3 000 000 (уч миллион) сўм пул маблағини Худайберганова Хажарбиби Хасановнанинг номига очилган Халқбанк (8600 0602 38574553) рақамли шахсий пластик картасига,

- Ҳазорасп тумани “Бўстон” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АВ 7705341) Рустамова Ховажон Кенжаевнага турар жойини таъмирлатиш учун 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўм пул маблағини Рустамова Ховажон Кенжаевнанинг номига очилган Халқбанк (8600 0604 9904 4320) рақамли шахсий пластик картасига,

- Ҳазорасп тумани “Қовунчи” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АВ 7816848) Нурметова Интизор Рўзимовнага соғлигини даволатиш учун 5 000 000 (беш миллион) сўм пул маблағи Нурметова Интизор Рўзимовнанинг фарзанди Матякубова Нодира Ғайратовнанинг номига очилган Халқбанк (8600 0609 9978 4490) рақамли шахсий пластик қартасига,

- Ҳазорасп тумани “Қовунчи” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АС 1754378) Абдуллаева Шохиста Шухрат қизига суяк емрилиши касаллигини даволатиш учун 3 000 000 (уч миллион) сўм пул маблағи Абдуллаева Шохиста Шухрат қизининг номига очилган Халқбанк ( 9860 0803 7231 1011) рақамли шахсий пластик қартасига,

- Ҳазорасп тумани “Алоқали кўл” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АВ 1003348) Улашева Дилором Бердимуротовнага фарзанди Сатторов Камолбек Турсунмурод ўғлини даволатиш учун даволатиш учун 5 000 000 (беш миллион) сўм пул маблағи Улашева Дилором Бердимуротовнанинг номига очилган Халқбанк ( 8600060972165246) рақамли шахсий пластик қартасига,

- Ҳазорасп тумани “Пичоқчи” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АВ 8875822) Сабирова Гулчехра Комилжоновнага соғлигини даволатиш учун 3 000 000 (уч миллион) сўм пул маблағи Сабирова Гулчехра Комилжоновнанинг номига очилган Агробанк (22618000866766823600) хисоб-рақамли шахсий пластик қартасига,

- Ҳазорасп тумани “Қовунчи” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АА 7893036) Кузиева Назокат Юсупбой қизига соғлигини даволатиш учун 3 000 000 (уч миллион) сўм пул маблағи Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2022 йил 23 майдаги №463-сонли шартномага асосан,ўрнатилган тартибда ўтказиб бериш топширилсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Исломов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаровлар зиммаларига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                             У.Машарипов

 

Лойиҳа

“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

 Ҳазорасп туман “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича васийлик Кенгашининг 2022 йил 23майдаги №9-сонли йиғилиш баёнини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И

Ҳазорасп туман “Ёшлар дафтари” бўйича васийлик Кенгаши раисининг “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Вазирлар махкамасининг 28.04.2021 санасидаги 250-сонли қарори 3-иловаси, 4-боби талабларига кўра “Ёшларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, беш муҳим ташаббусни рўёбга чиқариш ва унинг доирасидаги тадбирларни «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш” белгиланган.

Шунга кўра “Ҳазорасп туманида 2022 йил 1 июлга қадар ёшларни қўллаб-қувватлашда уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган ЁШЛАР ДАСТУРИ”ни ижросини таъминлаш мақсадида Беш ташаббус олимпиадаси тадбирларини юқори савияда ташкиллантириш учун 1-иловага мувофиқ 21 млн 180 минг сўм маблағ,

“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси”нинг 2022 йил 17 мартдаги йиғилиш баёни қарорининг 14-иловасига асосан маҳаллаларда ташкил этиладиган тадбир ва лойиҳалар учун туманда мавжуд бўлган 44 та маҳалла етакчиларини зарур бўлган спорт анжомлари билан таъминлаш учун 2-иловага мувофиқ 57 млн 200 минг сўм маблағ маблағ ажратилсин.

  1. Туман молия бўлими мудири (Ш.Хужаниёзов)га ушбу қарордан келиб чиқиб кўрсатилган маблағни режалаштириш учун жамғарма маблағларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  2. Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи(А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
  3. Ҳазорасп туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га ажратилган маблағларни иловаларга ҳамда шартномага асосан белгиланган тартибда “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказиб бериш вазифаси топширилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари(Б.Исломов) ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Қ.Назаров) зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                                        У.Машарипов