ЖАЖЖИ ЎҒИЛ-ҚИЗЛАРИМИЗ УЧУН яна бир оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

яна бир оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади  

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилиши маълум маънода болаларни тарбия масканларига қамраш кўламини оширади.

Жумладан, Ҳазорасп туманидаги “Пичоқчи” маҳалласида жажжи болажонлар учун якка тадбиркор Саяра Қучкарова томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади.

Бугун ушбу боғчанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ўктам Машарипов, туман ИИБ бошлиғи Хушнуд Машарипов ва нуронийлар иштирок этди.

Ўз бағрига жажжи ўғил-қизларни олган рус тилига ихтисослашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун ҳамма шароитлар яратилган бўлиб, жажжи болакайларни ҳар томонлама мактабга тайёрлаш мақсад қилинган. 

–Рус тилига ихтисослашган боғчамиз ҳозирда 50 ўринга мўлжалланган. Маҳалладаги 6 нафар аёллар иш билан таъминланиб, улар болаларга меҳр билан қарайди. 30  дан ортиқ маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари боғчага имтиёзли қабул килинган.  Боғчамиздаги яратилган шароитлар, турли ўйинчоқлар ҳамда спорт анжомлари болаларнинг соғлом ўсишига ёрдам беради,-дейди боғча мудираси  Саяра Қучкарова. 

Дарҳақиқат, бу ерда  ақлий машқлар ҳамда чет тилини ўрганиш учун барча шароитлар яратилган бўлиб, боғчада олинган билим, кўникма, эртага албатта, мактабда бола қийналмаслигини кафолатлайди.

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.