Вазифалар белгилаб олинди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Жорий йилнинг 1 январидан мамлакатимиздаги мавжуд маҳаллаларда 9 минг 309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади.

Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, Ҳазорасп туманидаги 44 та маҳаллага ҳам энг муносиб номзодлар суҳбат асосида танлаб олиниб, билимли, тажрибали ва мавжуд имкониятлардан фойдалана олиш салоҳиятига эга бўлган ходимлардан иборат бўлган ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларга тайинланди ва иш фаолиятини бошлади.

Хусусан, бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Қиртепа” маҳалласида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси Мақсадбек Сабиров билан учрашди. Маҳаллада унга яратилган шароитлар билан танишди.
Шунингдек, бажарилиши лозим бўлган вазифалар борасида ўз таклиф ва керакли тавсияларни бериб ўтди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати