Уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари диққатига!


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 2022 йилнинг 10-25 февраль кунлари Ҳазорасп тумани қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 2022 йил ҳосилидан уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун субъектлар ўртасида тендер танлови бўлиб ўтади.

 Ихтисослаштирилган ҳудудлардан жумладан, “Мухомон”, “Бўстон” ҳамда “Саноат” ҳудудларидаги танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлари раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган танлов комиссиясига 25 февралгача тақдим қилишлари сўралади.

 

1. Тендер комиссияси номига ариза.

2. Фермер хўжалиги номидан тилхат.

3. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси.

4. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома.

5. Ирригация бўлими маълумотномаси.

6. Вилоят “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси” туман филиали томонидан берилган маълумотнома.

7. Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси).

8. Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар).

9. Фермер хўжалиги ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси).

10. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома.

11. Туман техназорат инспекцияси томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси.

12. Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича туман “HAZORASP TEKSTIL” МЧЖ корхонаси томонидан берилган маълумотнома.

13. Сўнги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги бўйича “HAZORASP TEKSTIL” МЧЖ томонидан берилган маълумотнома.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йилнинг 25 февраль куни 18:00 да тўхтатилади.    

Мурожаат учун телефон: +998941157776