ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2021 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ ПФ-6247-СОН ФАРМОНИГА АСОСАН ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР СИФАТИДА ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА МОЛИК МАЪЛУМОТЛАР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2021 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ ПФ-6247-СОН ФАРМОНИГА АСОСАН ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР СИФАТИДА ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА МОЛИК МАЪЛУМОТЛАР.

 

1. Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолиятига оид ҳисоботи (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно).

  I. Худудий Инвестиция дастурларини бажарилиши

Ҳазорасп туманида 2022 йилда лойиҳа қиймати  87,1 млрд сўмлик  60  та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши натижасида 754  та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар ишга тушиши эвазига туманда иш янги иш ўринлари яратилиши ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаб туман иқтисодий салоҳиятини  ўсдиришдан иборат.

Мазкур шақллантирилган инвестиция дастури доирасида январь-июнь ойларида қиймати 41,3 млрд сўмлик 40 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши эвазига янгидан  265  та ўринлари яратилишига эришилди.

Хусусан:

Саноат йўналишида  қиймати 9.1 млрд.сўмлик 4 та инвестиция лойиҳалари ишга тушиши эвазига 41 та янги иш ўринлари яратилди.

Хизмат кўрсатиш йўналишида қиймати 19.2 млрд.сўмлик
16 та лойиҳалари ишга тушиши эвазига 115 та янги иш ўринлари яратилди.
          Қишлоқ ҳўжалиги йўналишида 12.9 млрд.сўмлик 20 та инвестиция лойиҳалари ишга тушиши эвазига 109 та янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари ҳозирги кунда лойиҳа қиймати 174,8 млрд сўмлик 51 та қўшимча (тасдиқланган дастурлардан ташқари) инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши натижасида 1334 та янги иш ўринлари яратилиши  ҳамда қўшимча йирик лойиҳаларни излаб топиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

  II. Хорижий инвестицияларни ўзлаштирилиши бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-72 сонли қарорига асосан 2022 йилда туманда жами 1 та лойиҳада
10,0 млн долл тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг январ-июнь ойлари давомида  10 та лойиҳада 5,648 млн.долл тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди ёки белгиланган режа 282,4% фоизга бажарилди.Мазкур йўналиш бўйича ҳозирда чет эл инвестицияларни кириб келишини янада ривожлантириш ҳамда туманда янги йирик инвестиция лойиҳаларини  ишлаб чиқиш ва малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

III. Экспорт прогноз курсаткичларини бажарилиши

Туманда жорий йилнинг январь-июнь ойларида
9.409 млн.долларлик маҳсулотни экспорт қилиш белгиланган бўлса амалда 9,420 млн.долларлик маҳсулот экспорт қилиниб белгиланган режа
100 % фоизга бажарилди.

Шундан:

Саноат маҳсулотлари экспорт қилиш бўйича 7.914 млн.долларлик маҳсулотни экспорт қилиш белгиланган бўлса амалда
5,691 млн.долларлик маҳсулот экспорт қилиниб белгиланган режа
72 %фоизга бажарилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиш бўйича 
1.495 млн.долларлик маҳсулотни экспорт қилиш белгиланган бўлса амалда  3,729  млн.долларлик маҳсулот экспорт қилиниб белгиланган режа 249 % фоизга ортиғи билан  бажарилди.

Туманда хозирги кунда  саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эспорт қилиш туман экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.