Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Сатиболдиевнинг ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Туманда 2022 йилнинг 1 ноябр санасига 197947 нафар ахоли бўлиб, шундан 52038 нафарини туғиш ёшидаги аёллар, 69645 нафарни 0-18 ёшгача болалар ташкил қилади. Аҳолига 1 та КТМП, 2 та ОШП, 1 та марказий шифохона  ва 7 та ОП хизмат қилади. Ҳазорасп туманида 370 та стационар шифо ўринлари  мавжуд, шундан туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари маркази- 50 ўрин, травматалогия 20-ўрин; терапия бўлими-45 ўрин, кардиология бўлими-25 ўрин, юқумли касалликлар бўлими-50 ўрин,  болалар бўлими-50 ўрин; туғруқ бўлими-105 ўрин хўжалик ҳисобидаги реаблитация  бўлими-25 ўринни ташкил қилади.

 2022 йил январь-сентябрь ойлари давомида 14337 нафар бемор стационар шароитда даволанди, умумий ўрин кунлари 77085  кун, 1785 та жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Умумий ўрин иши бажарилиши 81,5%; шундан бюджет ўринлар 64,9 %, хўжалик ҳисобидаги пуллик ўринлар 16,6%ташкил этган.

 Туман тиббиёт бирлашмаси  КТМП,ОП ва ОШ ларда 120 турдаги дори воситалари ва тиббий жихозлардан 117 тури мавжуд. КТМПда –10 ўринли, ОП ва ОШПларда-4 ўринли  кундузги шифохона мавжуд, уларда  иш вақти эрталаб соат 08.00 дан кеч 20.00 гача ташкил қилинган.2022 йил 9 ой давомида 1829 та бемор кундузги шифохонада даволанганган. Тиббиёт бирлашмасида жами 254 нафар шифокор фаолият юритиб, уларнинг 117 нафари (46,0%) олий, 58 нафари (22,8%) биринчи ва 23 нафари (9,0%) иккинчи малака тоифасига эга. Бугунги кунда 103 нафар шифокорга эхтиёж мавжуд.

 Жами хамширалар 963 нафарни ташкил қилиб уларнинг 379 нафари (39,3%) олий, 203 нафари (21.0%) биринчи ва 159 нафари (16.5%) иккинчи малака тоифасига эга.

Туман тиббиёт бирлашмасида оналик ва болаликни мухофаза қилиш тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тиббиётга доир Қарор ва Фармонлари ижросини бажариш ҳамда болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш, оналар ва гўдаклар ўлимини камайтириш, болаликдан ногиронларни олдини олиш, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштиришга мўлжалланган ҳамкорликдаги манзилли йўл харитаси ишлаб чиқилган. Ҳомиладорликка қадар, ҳомиладорлик даврида ҳамда туғруқдан кейинги даврда малакали акушерлик ва гинекологик амбулатор ёрдам кўсатиш ҳамда аҳолини репродкутив саломатлигини муҳофаза қилиш ва оилани режалаштириш орқали она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида КТМПда аёллар маслаҳатхонаси  бўлими, 7 та ОП ларда аёллар маслаҳатхоналари ташкил этилган.

 КТМП қошида қизлар ва ўсмир қизлар касалликларини барвақт аниқлаш ва уларни даволаш мақсадида “Қизлар саломатлик маркази” ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-216 қарори билан 2022 йил 1 майдан туманда 0-18 ёшгача болаларга тиббий хизматни яхшилаш мақсадида кўп тармоқли марказий поликлиника таркибида алоҳида болалар бўлими ташкил қилинган.

0-18 ёшгача болалардан 48281 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди шулардан 11473 нафарида турли хил касалликлар аниқланди, уларнинг 8999 нафари амбулоторияда, 1234 нафари стационар шароитда соғломлаштирилган.

Туғиш ёшидаги аёлларнинг 39019 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, 14828 нафарида турли хил экстрагенитал касалликлар аниқланган, уларнинг 13345 нафари соғломлаштирилган.

Ҳомиладор аёллардан 4269 нафари ҳисобга олиниб, шулардан 4260 нафари яъни 99,8 фоизи тиббий кўрикдан ўтказилган, уларнинг 840 нафарида турли хил касалликлар аниқланган ва барчаси соғломлаштирилган.

Барча ҳомиладор аёллар туғма ногиронликни барвақт аниқлаш мақсадида 3 марта скрининг кўригидан ўтказилган.

 Шулардан 182 нафарида акушерлик патологияси ва 26 нафарида туғма нуқсон аниқланган, шундан ҳозирги кунгача 199 нафарида ҳомиладорлик тўхтатилган. 2022 йилда туғилган  2728 нафар чақалоқдан туғма гипотериоз ва фенилкетонурия касаллигини барвақт аниқлаш мақсадида қон намуналари олиниб вилоят скрининг марказига юборилган.

Туман тиббиёт бирлашмасининг КТМП да ташкил қилинган аёллар маслаҳатхонаси бўлимида ҳар ҳафтанинг сешанба куни ҳомиладорликка мутлоқ ва нисбий монелиги бор бўлган аёлларнинг соғломлаштириш таҳлили ўтказилиб,шу аёллардан 1355 нафари БИВ билан, 377 нафари ОК билан, 389 нафари ИК билан, 95 нафари ДХС билан таъминланган. КТМП қошида ташкил этилган “Қизлар саломатлиги маркази” томонидан ҳар ҳафтанинг жума куни қиз болаларнинг муаммолари ҳақида таҳлилий соат ўтказилиб келинмоқда. Туманимизда 2022 йил 9 ойда 34 нафар чақалоқлар вафот қилиб ўлим кўрсатгичи 9,4 ни ташкил қилган.

Оналар ўлими бўлмади. 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга соғломлаштириш мақсадида 13000 капсулада Витаман А тарқатилган. Туманимизда 6 ойдан  5 ёшгача бўлган болаларга 3358 упаковка Торивит (витаминноминерал) тарқатилган.

Ҳомиладор аёлларга туғма ногиронликни олдини олиш ва соғломлаштириш мақсадида 5883 ўрамда Витрум пренатал тарқатилган.

“Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун” шиори остида Ҳазорасп туманида ўтказилган тиббий кўрикларга вилоят даволаш профилактика муассасаларидан 148 нафар, Туман тиббиёт бирлашмасининг КТМП ва стационар бўлимларидан 51 нафар шифокор, 237 нафар хамшира, шунингдек туманда амбулатор поликлиника муассасаларида фаолият юритувчи 756 дан ортиқ тиббиёт ходимлари жалб қилинган.

Шунингдек тадбирларда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида кўчма мобил флюрограф (ПРОСКАН), офтальмологик мобил бригада, кўчма рақамли рентген аппарати ва ультратовуш текширув аппаратлари жалб қилинган.

Тадбир давомида туманнинг 179587 нафар (90,7%) ахолиси тиббий кўриклардан ўтказилди, тиббий кўриклар жараёнида 58882 нафар (32,8 %) аҳолида турли хилдаги касалликлар аниқланиб уларнинг 56753 нафари (96,3%) амбулатор ва 2024 нафарини (3,4%) стационар шароитда соғломлаштирилган.

 Жорий йилнинг 15 июн куни туманнинг “Ёшлар” истирохат боғида бўлиб ўтган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда жами 418 нафардан ортиқ тиббиёт ходими иштироқ қилди, жумладан 148 нафардан ортиқ вилоят даволаш профилактика муассасаларининг етакчи бош мутахассислари ташриф буюришди ва ўтказилган тадбир давомида  туман марказидан 2784 нафар ва худудлардан 3973 нафар жами 6757 нафар фукаролар вилоят даволаш профилактика муассасалари мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилди. Тадбирга шунингдек 4 та УЗИ аппарати жалб килинган.

Тиббий кўрик кунлари 3 нафар беморларга Республика ва 24 нафар беморлар вилоят даволаш профилактика муассасаларига бепул йулланмалар (ордер) берилди ҳамда  туман тиббиёт бирлашмасига 1392 нафар беморлар ёткизилган.

Тадбир давомида туман тиббиёт бирлашмасида 35 нафар беморларга жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди. Шундан, 7 та жарроҳлик амалиётлари туман ва вилоят мутахассислари билан ҳамкорликда, қолган      28 та жаррохлик амалиётлари эса бевосита вилоят мутахассислари томонидан амалга оширилган.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли барча даволаш муассаларининг моддий техника базасини мустахкамлаш, уларни замонавий тиббий ускуналар билан жихозлаш, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш  бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармони билан туманда 2022 йилда “Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари маркази” ташкил этилган.

Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмада марказ учун янги бино қуришга                   1 млрд 650 млн.лик лойиха сметаси хужжатлари ишлаб чиқилиб объект тўлиқ ишга туширилган.

 Марказ тўлиқ тиббий жихозлар билан таъминланиб, ҳозирги кунда туман аҳолисига хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Шошилинч тиббий ёрдам бўлимига видеоэндоскопик,  видеобронхоскопик стойка, 6 та сунъий нафас билан таъминлаш аппаратлари, 6 каналли ЭКГ, АКТ, ПЦР, электрохирургик генератор, рақамли рентген аппаратлари олиб келинган. Жами келиши керак бўлган 35 турдаги тиббий жихозларлардан ҳозирги вақтда 15 та аппаратлар келтирилиб ўрнатилган,

Туман тиббиёт бирлашмасидаги  “Туманлараро кўшма жаррохлик ва юрак қон-томир касалликлари маркази” учун тегишли тор мутахассис шифокорлар бўлмаганлиги сабабли ушбу мутахассисларга эхтиёжлар аниқланиб бепул Республика ихтисослаштирилган марказида 7 нафар шифокорлар тегишли мутахассисликлар бўйича малака ошириб келдилар.

Қличев Казбек–нейрохирургия, Матяқубов Дониёр  камбустиология, Матназаров Санжар–қон томир хирурги,  Нурметов Хусинбой – интервенцион кардиология, Юсупов Бунёд – мульти–спирал компьютер томография, Олланазаров Олланазар–ангиография.

Беморларни дори дармонлар билан таъминланиши, Туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон томир касалликлари маркази,  Анестезиология-реанимация, болалар ва болалар реанимацияси   бўлимлари 85%, бошқа бўлимлар дори -дармон таъминоти 65 % ни ташкил қилинган.

Туман ахолисига бирламчи тиббий хизматни якинлаштириш максадида туманга 12 та контейнерлар келтирилиб, 7 та махаллага жойлаштирилди. Барчаси тўлик таъмирланиб, иш фаолияти йўлга кўйилган.

2022 йил 9-ойи давомида жами виртуал қабулдан тушган мурожаатлар сони-148 та бўлиб, шундан:

 Дори-дармон бўйича -7 та;

Ишга жойлаштириш бўйича-5та;

Тиббиёт ходимидан норози бўлиб-14 та;

Ордер сўраб-27 та;

Гурух ногиронлигига чикариш масаласида - 14та;

Протез-ортопедик махсулотлари сўраб-  4 та;

Бошка масалалар-77 та бўлиб, шундан 115 тасига тушунтирилди ва 23 таси қондирилган.

Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасига бошқа ташкилотлардан тушган мурожатлар жами 22 та бўлиб, шундан:

Дори-дармон бўйича -9

          Ордер сўраб-3 та;

Гурух ногиронлигига чикариш масаласида -4 та;

         Бошка масалалар- 6 та

Жами оғзаки мурожаатлар 22, шулардан 12 таси фуқаролардан тушган  мурожаатлар,  10 таси жойида хал килинди ва 12-тасига тушунтирилган.

            Туман таббиёт бирлашмаси ахолига сифатли ва талаблар даражасида хизмат қилиш, йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланган..