Тарғибот тадбирлари


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва «Маърифат» тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида ижтимоий муаммоларнинг олдини олиш, аҳоли, айниқса ёшлар онгида оила муқаддас даргоҳ эканлигини тушунтириш мақсадида умумтаълим мактабларида ўқувчи ёшлар орасида “Оила муқаддас даргоҳ” тарғибот-тадбирлари ўтказилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири 13 ва 14-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди.
Тадбирда мактаб директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, мактабларда фаолият юритаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари, бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва маҳаллалардаги профилактика инспекторлари фаол қатнашдилар.

Тадбирлар давомида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ш.Аҳмедова сўзга чиқиб, оила маданияти, соғлом турмуш тарзи ва қариндошлар ўртасида никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари борасида гапириб ўтди.


Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.