ТУМАН ҲОКИМИ “EVER BEST EDUCATIОN” МАРКАЗИДА ўқувчи-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Тил билган эл билади, дейди доноларимиз. Ҳақиқатан ҳам, хорижий тилни билган киши кўп томонлама имкониятга эга бўлади. Айниқса, бугунги ахборот ва инновацион технологиялар асрида унинг аҳамияти янада муҳим аҳамият касб этади. Чунки, дунё илму фани ютуқларидан хабардор бўлиш, турли соҳаларда қўлланиладиган замонавий техника ва ускуналарни ўзлаштириш ва чет эллик мутахассисларнинг бой тажрибасидан фойдаланиш учун камида икки-учта хорижий тилни билишимиз лозим бўлади.

Шунинг учун ҳам, сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларимизнинг хорижий тилларни ўрганишига жиддий эътибор қаратиб келмоқда.
Ҳазорасп туманида ҳам туманимиз раҳбари бошчилигида бу борада ижобий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туманда фаолият олиб бораётган “Ever Best Educatiоn” тил ўрганиш маркази бунга мисолдир.
Бугун туман ҳокими Ўктам Машарипов “Ever Best Educatiоn” тил ўрганиш марказига ташриф буюрди ва марказда таълим олаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида туман ҳокими ўқув марказдаги ёшларнинг фикрларини тинглади ва ўз таклиф-тавсияларини берди. Шунингдек, иқтидорли ўқувчиларга китоблар совға қилинди.
Шу ўринда айтиб ўтмоқчимизки, Бобур Ражабов раҳбарлик қилаётган ўқув марказида инглиз тили сабоқлари тажрибали ўқитувчилар томонидан олиб борилмоқда. Шу боисдан “Ever Best Educatiоn” тил ўрганиш маркази томонидан шу кунгача кўплаб ўқувчилар сертификатни қўлга киритиб, ушбу марказда ўқиган ёшларимиз чет элларда таҳсил олиб, бемалол инглиз тилида суҳбатлашмоқдалар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.