ТИКУВ МАШИНАЛАРИ 10 ТА ОИЛАНИ КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШ МАҚСАДИДА ЕТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ТИКУВ МАШИНАЛАРИ

10 та оилани камбағалликдан чиқариш мақсадида етказилди

 

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов куни кеча 3-сектор раҳбари Хушнуд Машарипов билан  сектор ҳудудида бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб,керакли кўрсатмаларни белгилаб берди. Шунингдек, шу куни туманнинг 3-сектори ҳудудида жойлашган Пичоқчи қишлоғи  маҳаллаларида истиқомат қилувчи, ёрдамга муҳтож 10 та оилани камбағалликдан чиқариш мақсадида тикув машиналари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказиб берилди.

Дарҳақиқат, Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар халқимизнинг саҳоватли, мурувватли ва бағрикенглигини ўзида мужассам этаётган  улуғ ишларда намоён бўлмоқда.

Ҳудудларда бу борадаги саҳоватлик ишлари давом этмоқда.