ТАДБИРКОРЛАР МАНФАТИ СУҒУРТА ХИМОЯСИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2008 йил 26 декабрдаги 120-сонли “Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” буйруғи тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 28 январда 1891-сон билан рўйхатдан ўтказилди “Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисида”ги низомни тасдиқланган. Ушбу низомда бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ҳамда бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг стандартлари бўйича маълумотлар тўлиқ ёритилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли фармони ижроси юзасидан «O’zagrosugurta sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан амалга оширилган ишлар бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига суғурта хизматларини кўрсатишда бир қатор муаммоларни ечилишига имкон яратди.

Биринчидан, кўп холларда тадбиркорлар банклардан кредит олишларида гаров етишмаслиги муаммосига дуч келишар эди. Ушбу фармонда гаров етмаган тақдирда суғурта механизмидан фойдаланиш масаласи ечиб берилди.

Иккинчидан, кредитларни қайтмаслигидан суғурталаш шартлари бир хиллаштирилмоқда ва суғурта учун тадбиркорлар тақдим этадиган ҳужжатлар қисқартирилди.

Учинчидан, банк фаолиятининг оптималлаштирилиши, яъни туманнинг ўзида кредит ажратиш масаласи ҳал қилиниши ўша жойнинг ўзида суғуртани тақдим этишга имкон яратади.

Тўртинчидан, таянч тижорат банклари, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва суғурта компанияси фаолияти ягона интеграциялашган – автоматлаштирилган тизимга боғланади, тижорат банклари томонидан ҳужжатлар кўриб чиқилиши жараёнининг ўзида параллел равишда, компенсация, кафиллик ҳамда суғурта полислари тақдим қилиш масалалари амалга оширилади, бу тадбиркорларнинг ҳам вақтини, ҳам харажатларини тежалишига олиб келади.

Биринчидан, гаров мавжуд бўлган ҳолларда «O’zagrosugurta sug’urta kompaniyasi» AJ мавжуд гаровни суғурталашни амалга оширади. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар бўйича гаровга олинаётган мол-мулкни доимий сақланиш жойида бахтсиз ходиса ёки табиий офатлардан сугурталаш сугурта корхоналари томонидан таклиф килинади.

Гаров қисман мавжуд бўлган холда, гаровнинг етмаган қисмига «O’zagrosugurta sug’urta kompaniyasi» AJ кредит қайтмаслигидан суғурта полисини ва Тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб-қувватлаш жамғармаси – кафиллик беради. Гаров қисман мавжуд, лекин тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан компенсация берилган тақдирда, гаров етмаган қисмига «O’zagrosugurta sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан кредит қайтмаслигидан суғурта полиси берилади. Ушбу механизмни, Жамғарма, таянч тижорат банклари ва «O’zagrosugurta sug’urta kompaniyasi» AJ амалиётга тадбиқ этади. (”Узагросуғурта” ва ”Кафолат суғурта компанияси”. Мурожат учун манзил:Урганч шаҳар А.Қодирий кўчаси 2б-уй, Урганч шаҳар Тинчлик кўчаси 90 уй. Телефон: (0362) 223-04-26, (0362) 223-65-86)

 

УРГАНЧ ШАҲАР ВА ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИДА ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН ИШЧИ ГУРУҲГА МУРОЖААТ УЧУН ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАРИ

Худуд номи

Телефон рақами

1

Урган шаҳар

(62) 228-67-57

2

Хива шаҳар

(62) 377-49-32

3

Урганч тумани

(62) 352-18-40

4

Хива тумани

(62) 226-20-62

5

Боғот тумани

(62) 315-28-18

6

Гурлан тумани

(62) 365-43-19

7

Шовот тумани

(62) 345-10-90

8

Хозарасп тумани

(62) 332-56-15

9

Қўшкўпир тумани

(62) 329-48-81

10

Ҳонқа тумани

(62) 399-15-47

11

Янгибозор тумани

(62) 419-41-55

12

Янгиариқ туман

(62) 385-40-77

13

Тупроққалъа тумани

(62) 305-35-60