Семинар тренинг ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” мавзусидаги лойиҳаси доирасида тумандаги 25-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан Семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят бўлими раиси З.Отажонова, туман ИИБ ХПБ ВЕМБ катта инспектор психологи М.Сопаев, ўқувчиларни маънавий- ахлоқий тарбиялаш ва таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъба мудири М.Бобожоновалар иштирок этди ва мавзу юзасидан тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тўлақонли жавоблар олдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.