СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ТАЪМИНОТИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ТАЪМИНОТИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

      "Ҳудудгаз Хоразм” масъулияти чекланган жамиятининг барча шаҳар ва туман газ таъминоти корхоналари коронавирус карантини даврида бир маромда фаолият кўрсатиб аҳолини "зангори ёқилғи” билан узлуксиз таъминламоқдалар. Айниқса, аҳолини суюлтирилган газ билан бир маромда, узилишларсиз таъминлашга кенг эътибор қаратилмоқда. 15609 та хонадон табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудда жойлашганлиги сабабли суюлтирилган газ истеъмолчиси ҳисобланган Ҳазорасп туманида ҳам бу борада ижобий натижаларга эришилмоқда.

      -"Ҳудудгаз Хоразм” масъулияти чекланган  жамияти "Ҳазорасптумангаз” филиали  ишчилари суюлтирилган газни уйимизга вақтида келтириб беришади, -дейди тумандаги Мухомон маҳалласида яшовчи Хожиабдулла Искандаров. ­-Коронавирус карантини даврида хонадонма-хонадон юриб турмушимиз фаровон бўлишини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари учун улардан беҳад миннатдорман.

       Жамият тасарруфидаги  барча корхоналарда бўлгани  каби "Ҳазорасптумангаз” филиалида ҳам ишчи-ходимлар аҳоли билан доимий мулоқотда бўлишлари сабабли коронавирусдан сақланишнинг барча зарур чоралари кўрилмоқда. Айниқса, вирус темир юзада узоқ сақланиши боис аҳолидан йиғиб олинган бўш балонлар махсус эритма билан дезинфекция қилингандан  кейингина газ тўлдириш станциясига юборилмоқда. Бу билан нафақат ишчиларга коронавирус юқишининг олди олинади, балки суюлтирилган газ "айланма” усулда етказиб берилишига қарамасдан, газ балонлари орқали коронавируснинг бир хонадондан иккинчисига ўтишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, "Ҳазорасптумангаз” филиали маъмурий биноси ҳар ҳафта дезинфекция қилинмоқда. Барча ишчи ходимлар тиббий ниқоб ва қўлқоп, нам салфеткалар билан таъминланган, қўл ювиш жойларида совун ва қоғоз салфеткалар қўйилган.

        Якунда таъкидлаш жойизки, "Ҳудудгаз Хоразм” масъулияти чекланган жамиятида эпидемиологик жиҳатдан ҳавфсиз ва, айни чоғда, самарадорликни таъминловчи иш шароити яратилган.