Оила муқаддас қўрғондир


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, "Оила жамият ва давлат ҳимоясида" концептуал ғоясини аҳолига кенг тарғиб қилиш ишлари туман ҳокими Ў.Машарипов раҳбарлигида тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Тумандаги секторлар ҳудудларида яшовчи, ажрим ёқасига келиб қолган ёшларга оила муқаддаслиги тушунтирилиши натижасида кўплаб оилалар сақлаб қолинмоқда.

Хусусан, туман ҳокимлигида туман ҳудудидаги 8 та маҳалладан келган ажрим ёқасидаги оилалар билан туман ҳокими, туман имоми ва яраштириш комиссияси аъзолари учрашиб, икки томон билан суҳбатлашиб, муаммоларини тинглаш ва ечимини топиш натижасида ажрим ёқасига келиб қолган 8 та оиланинг
4 тасининг яраштирилишига эришилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.