ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАРИ мактабни аъло баҳоларга битирган ўқувчиларга топширилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАРИ

мактабни аъло баҳоларга битирган ўқувчиларга топширилди

Ҳазорасп туман ҳокимлигида умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга тамомлаган битирувчиларга олтин ва кумуш медалларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Жорий ўқув йилида тумандаги 53 та умумтаълим мактаблари ва 1 та айрим фанлар чуқур ўргатиладиган мактаб-интернатини жами 2322 ўғил-қизлар муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга йўлланма олди. Битирувчиларнинг 41 нафари олтин ва 12 нафари кумуш медалга сазовор бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётганини эътироф этди.

Битирувчиларга аъло билими, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун бериладиган олтин ва кумуш медаллар ёшларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади ҳамда ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллари тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида ўқувчилар сўзга чиқиб, ёшларнинг ҳар томонлама билим олиши ва баркамол бўлиб улғайиши учун барча шарт-шароитларни яратиб берган Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар ва устозлари берган билимни, ишончни оқлаган ҳолда Олий даргоҳларга кириб, билимларини янада бойитиб, келгусида она Ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўшишларини айтиб ўтдилар.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари С.Курязов, туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Ахмедов ва битирувчи синф ўқувчиларнинг ота-оналари, устозлари  иштирок этишди.  

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.