ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИ "Шовот" маҳалласида бўлди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Нигора Қутлимуратова "Шовот" маҳалласида бўлди

120-Ҳазорасп сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Нигора Қутлимуратова ҳамда депутат ёрдамчиси М.Ибрагимовлар тумандаги "Шовот" маҳалласида  бўлиб, ҳоким ёрдамчиси Ш.Рўзметов иш фаолияти билан танишдилар.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПК-31 сонли Қарор ижроси бўйича бажарилган ишларни ўргандилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нигора Қутлимуратова ҳоким ёрдамчиси Шехназар Рўзметов билан суҳбатлашар экан, ҳоким ёрдамчиси маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича олиб бораётган ишлари борасида ҳисобот берди.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси Қонунчилик палатаси депутати Н.Қутлимуратовага маҳаллада тадбиркор  Лайло Матяқубова томонидан янги ташкил қилинган иссиқхонада олиб борилаётган гулчилик фаолияти билан таништирди.  

“Шовот” маҳалласида бўлган депутатг тадбиркор билан суҳбатлашди ва иссиқхона бўйича ўз таклиф тавсияларини бериб, маҳалла маъсулларига  бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида ўз топшириқларини берди.

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.