Наврўз — яшариш ва янгиланиш фасли


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун тумандаги 4-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Ассалом Наврўз” байрам тадбири ва “Сумалак сайли” ўтказилди.

 

Тадбирда туман мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини бажарувчиси Манзура Сапаева ва туман ҳокимлиги ходимлари иштирок этди ва барчани байрам билан қутладилар.

Шундан сўнг жажжи болажонларимиз томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.

Жажжи болажонларимиз бири-биридан чиройли чиқишлари билан барчага кўтаринки кайфият улашдилар.

Сумалак сайли эса Наврўз байрамининг узвий бир қисми, миллий ва умуминсоний қадриятларимиздан биридир.

Шунингдек, Сумалак наврўзнинг шоҳ ва тансиқ таоми ҳисобланади. Байрам тадбири давоми сифатида ташкил этилган сумалак сайлида барча яхши ниятлар қилиб, эзгу тилаклар билдирдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.