НИЛУФАРГА ҲОМИЙЛИК ЁРДАМЛАРИ КЎРСАТИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун 4 декабрь куни Ҳазорасп туман ҳокими 1-сектор раҳбари Ўктам Машарипов “Алоқали кўл” маҳалласида истиқомат қилаётган кам таъминланган, “Темир дафтар”да рўйхатда бўлган  фуқаро Нилуфар Ибрагимова хонадонига ташриф буюрди.

Туман ҳокими Нилуфарнинг оиласидан кўнгил сўраш билан бир қаторда фуқаронинг муаммоларини ҳам тинглади. Шунингдек,  ҳоким бошчилигида туман ҳокимлигининг бош мутахассислари Фурқат Собиров ва  Ботир Бобоевлар ҳамроҳлигида Нилуфар Ибрагимовага ҳомийлик яъни саховатпешалик ёрдамлари ҳам кўрсатилди.

-Мен ўзимни ночор демайман, чунки ўғлим бор, кичик бўлсада уйим бор, асосийси тани-жонимиз соғ. Бугун эса жуда хурсандман, туман ҳокими уйимга ташриф буюрдилар. Бизга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатдилар, -дейди кўзларида қувонч ёшларила Нилуфар.

Н.Ибрагимова хонадонидан қайтар эканмиз, туман ҳокими томонидан  фуқаро муаммолари бўйича тезкорликда ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Дарҳақиқат, Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машарипов раҳбарлик қилаётган 1-сектор ҳудудидаги мавжуд барча маҳаллаларда истиқомат қилаётган, ўзининг даромад манбаини йўқотган, эҳтиёжманд, ночор ва моддий кўмакка муҳтожлиги бор оилалар ҳолидан доимо хабар олиниб, моддий ва маънавий қўллаб қувватланмоқда.

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.