Мурожаат: туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғанижон Сатторов


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31 -сон ва 24 декабрдаги ПҚ-62 -сонли қарорлари асосида Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида “маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, туманда жами 44 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бориш учун шароит яратилган. (замонавий янги комьпютер жихозлари, интернет тармоғи ва зарур мебеллар билан тўлиқ таъминланган)

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширилган ишларни мувофиқлаштириш бўйича туманда “Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази” тўлиқ жамланиб (марказ директори ва 4 та марказ ходими) ўз ишларини амалга ошириб келмоқда.

Ҳар бир ҳоким ёрдамчиси қилинадиган ишлар учун “Йўл харита”си ишлаб чиқилиб, тасдиқланди ва ижроси бўйича ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Республика бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича ягона портал “online-mahalla.uz” платформаси ишга туширилган бўлиб, ҳоким ёрдамчилари томонидан хатлов натижалари бўйича маълумотларни платформага киритилди.

Ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бораётган “қониқарсиз” деб баҳоланган 12 та маҳалладан барчаси 7 таси “қониқарли” даражадаги, 5 таси “яхши” даражадаги махаллалар қаторига қўшилди.      

2022 ЙИЛ ЯКУНИГА ҚАДАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР

 

Ҳазорасп туман аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни  қисқартириш:

 

Тумандаги жами 7281 нафар ишсиз аҳолини қуйидаги йўналишларда 2022 йил якунига қадар тўлиқ бандлигини таъминлаш режалаштирилган:

  • 110 нафар – бўш ва захираланган (квота) иш ўринлари хисобига;
  • 652 нафар – касбга ўқитиш хисобига;
  • 1171 нафар – инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши хисобига;
  • 780 нафар– хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш хисобига;
  • 2050 нафар – ўзини ўзи банд қилиш хисобига;
  • 2518 нафар – ер майдонлари ажратиш орқали бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

       Шунингдек, 2022 йилда янгидан ташкил этиладиган  кичик бизнес субъектлари 422 та ва якка тартибдаги тадбиркорлик 335 та махалладаги ишсиз фукароларни  тадбиркорлик бўйича рўйхатдан ўтказиб тадбиркорлик бўйича 757 нафар ишсиз фукароларни   бандлигини таьминлаш чоралари кўрилади.

 

Ҳазорасп туманида жорий 2022 йил якунига қадар амалга ошириладиган ишларимизни қуйидагича режалаштириб олдик:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳудудий бошқармаси томонидан           3 340  та иш ўринлари яратилиши белгиланган;

Жумладан: “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида           62 млрд.сўм миқдорида 1890 та фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилади;

  • Аҳолига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ўзини-ўзи банд қилиш учун 5 млрд 936 млн.сўм, фермер, дехкон хўжаликлари ва таморка ер эгалари кенгашининг маблағларидан 144 млн Махаллада инфра тузилмасини яхшилаш учун хоким ёрдамчиларига ажратиладиган маблағ
    1 млрд 177 млн.сўм
    хамда “Саховат ва кўмак” жамгармасидан (“Темир дафтар”)га 1 млрд 122 млн.сўм “Аёллар дафтари” жамғармасидан
    1 млрд 325 млн.сўм “Ёшлар дафтари” жамгармасидан 1 млрд 325 млн сўм миқдорларида 2022 йил давомида ахолини бандлигини таьминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш максадида жами 11 млрд 128 млн сўмлик субсидиялар ажратилади.

2022 йилда жами 1010  хонадонларга қўшимча даромадга эга бўлишлари учун:

  • 455 та хонадонга 8000  бош парранда;

-   70  та хонадонга 1100 бош қуён;

-   420 та хонадонга 1900 бош қўй ва эчкилар;

  • 65 та хонадонга 500 та асалари уялари етказиб берилади.

Туманда 2022 йилда қиймати 198 млрд.сўм бўлган 61та лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 671 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Хатлов натижаси бўйича ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни (драйвер) белгилаб олган бўлиб, шу бўйича маҳаллани ихтисослаштириш режа қилиб олинди.

Туманда ҳоким ёрдамчилари томонидан белгиланган йиллик “Йул харитаси” асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда ва булар албатта ўз самарасини беради.