Муаммо ва ечим


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

  МУАММО ВА ЕЧИМ

 

 


Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш инсон манфатларини таьминлашнинг муҳим омилидир”, деган эдилар.


Шундай экан, ҳар бир раҳбар фуқаролар мурожаатини тинглаб, унга ечим топиш борасида фаолият олиб бориши лозим.

Жумладан, бугун тумандаги  ”Фольклор театри” биносида Хоразм вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Тўлқин Нурметов туман ҳокими Ўктам Машарипов   фуқаролар мурожаатлари тингланди.


Қабулда жами 10 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 7 таси қабул жараёнида ижобий ҳал қилинди ва 2 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 1 та мурожаат юзасидан аризаси олинди.

 


Шунингдек, туман ҳокимлиги биносида ҳам айни дамда туман ҳокими,  Халқ қабулхонаси мудири, туман прокурори ва ИИб бошлиғи ҳамда идора-ташкилот раҳбарлари иштирокида  фуқаролар мурожаатлари тингланди.


Муаммоларнинг баъзилари шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди ва муддат талаб этадиган муаммолар тегишли мутасаддиларга ўрганиб, ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.