MIR-MAX-BETON” бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводи иш бошлади


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Ҳазорасп туманидаги “Қиртепа” маҳалласида тадбиркор Бекзод Отаниязов томонидан “MIR-MAX-BETON” бетон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган заводнинг биринчи қисми ўз фаолиятини бошлади.

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди ва тадбиркор билан суҳбатлашди.

Маълумот ўрнида: Корхонанинг лойиҳа қиймати - 10 миллиард сўм, қуввати-150 тоннани ва маҳсулот ҳажми 6 миллиард 399 миллион сўмни ҳамда янги яратиладиган иш ўрни -30 тани ташкил этади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.