МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни, албатта, яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир", дея таъкидлаган эдилар давлатимиз раҳбари.

 Дарҳақиқат, Ватан муқаддас даргоҳ. Ватанни кўз қорачиғидек асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган “Мaрдлaр қўриқлaйди Вaтaнни”   маънавий-маърифий тадбир ҳам худди шу мавзуда бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси билан бошланди.

Тадбирни туман ҳокими Ўктам Машарипов кириш сўзи билан очиб берди ва бугунги кунда мамлакатимизда, қолаверса, туманимизда қилинаётган истиқболли ишлар, ижобий ўзгаришлар ҳақида батафсил тўхталиб, бундай ўзгаришлар фақатгина тинчлик ва осойишталик бор жойда амалга оширилиши мумкинлигини, ҳар бир инсон фаровон ва тинч, ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайдиган мустақил ҳаётнинг, тинчликнинг қадрига етиб яшаш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида иқтидорли ўқувчи-ёшлар томонидан ватанни улуғловчи шеър, қўшиқлар бадиий ва ҳарбий саҳна кўринишлари намойиш этилади.

Айниқса, ўқувчиларининг ҳарбийлаштирилган саҳна кўринишлари барчанинг олқишга сазовор бўлди.

Шунингдек, тадбир доирасида 3-сон мактаб ўқувчилари ўртасида “Жасорат дарслари” ташкил этилди ва ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилди.

“Мaрдлaр қўриқлaйди Вaтaнни” маънавий-маърифий тадбирига Мудофаа ишлари бўлими вакиллари, афғон уруши ветеранлари-байналминал жангчилар, фахрийлар таклиф этилди.

Тадбирни мактаб директори Илхомбой Сайдаматов, мактабнинг ЧҚБТ раҳбари Раҳматулла Эшчанов, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Шахноза Атаевалар ташкиллаштирди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.