МАҲАЛЛА ФИДОЙИЛАРИГА “МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган эди.

Бугун синовли кунларда садоқат билан меҳнат қилган маҳалла ходимларининг бир гуруҳи ушбу нишон билан тақдирланди.

Ўтказилган тадбирда Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов қатнашиб,  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбари М.Эшжанов ҳамрохлигида ушбу кўкрак нишонига сазовор бўлган 65 нафар маҳалла фидойиларига мукофотлар топширилди.

Дарҳақиқат, халқимиз азал-азалдан меҳр-саховатли,  ўзгалар дарди билан яшаб, беминнат ёрдам кўрсатадиган, фидойи ва ташаббускордир. Бундай жонкуяр, оқибатли инсонлар мамалакатимизда доимо юксак қадрланиб келган.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.