Қутлаймиз


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали “Aкушерлик ва гинекология” кафедраси катта ўқитувчиси, тиббиёт фанлари номзоди К.A. Жуманиязов раҳбарлигида “Педиатрия” факультетининг “Касбий таълим” йўналиши 441-Б гуруҳ талабаси Отажонова Дилфуза Отабек қизи МДҲ давлатлари ичида ўтказилган “Йилнинг энг яхши талабаси – 2022” халқаро танловида “Vaginal infections and the reasons for their occurrence”  мавзусидаги илмий мақоласи билан иштирок этиб, 1-даражали диплом ҳамда “Йилнинг энг яхши талабаси – 2022” медали билан тақдирланди.

Шунингдек, талабанинг мақоласи илмий мақолалар тўпламида нашр қилинди ва илмий раҳбарига ташаккурнома тақдим этилди.

Дилфуза Отажонова самимий муборакбод этиб, юксак ишонч ила кейинги мақсадларига омад ва зафарлар тилаймиз.

Маълумот учун: Дилфуза Отажонова ТТA Урганч филиалида ўтказилган “Йил талабаси – 2021” республика танловининг филиал босқичида “Йилнинг энг фаол билимдон талабаси” номинацияси бўйича 1-ўринни қўлга киритган эди.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.