ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ЭКСПЕРТИЗА ЛАБОРАТОРИЯСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ЭКСПЕРТИЗА ЛАБОРАТОРИЯСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ 
 
 Бугунги кун талабидан келиб чиқиб, соҳа мутахассислари асосий эътиборни кучайтирилган тартибда вилоят ҳудудига четдан юқумли касалликларнинг кириб келишининг  олдини олишга қаратмоқдалар. Бу ерда аҳолини одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлардан ҳимоя қилиш, аҳолига санитария жиҳатдан сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ва ягона давлат ветеринария назоратини амалга ошириш каби вазифалар ҳам режа асосида олиб борилмоқда. Ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув семинарлари ҳам  ташкил этилмоқда. Навбатдаги кўргазмали семинар Ҳазорасп тумани деҳқон бозорида ташкил этилди. Таъкидлаш мумкинки, деҳкон бозорида фаолият олиб борган  олдинги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси умуман талабга жавоб бермаган.
 Туман ҳокимлиги ташаббуси билан тадбиркорга дехқон бозори ҳудудидан ер майдони ажратиб берилгандан кейин  жуда қисқа вақт мобойнида давлат хусусий шерикчилиги асосида янги бино  замонавий лаборатория жиҳозлари билан мутахассислар ихтиёрига топширилди. Тадбирда тадбиркорнинг ҳайрли ишлари инобатга олиниб, туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсталик совғаси топширилди. 
Тадбирда иштирок этган вилоятдаги  ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари   раҳбар ва мутахассислари  лабораторияда яратилган шароит ва имкониятлар билан танишдилар. Замонавий лабаратория ускуналари ёрдамида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик  маҳсулотлари сифатини аниқлаш бўйича тажриба алмашдилар.