КЎНГЛИ ЎКСИК ИНСОНЛАРНИ ХУРСАНД ҚИЛИШ туман раҳбари бошчилигида барчанинг шиорига айланмоқда


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп туман ҳокимлигига кам таъминланган, эхтиёжманд, ногиронлиги бўлган 8 нафар фуқаролар таклиф этилди. Улар билан туман ҳокими учрашди ва барчани кириб келаётган Янги йил байрам билан самимий қутлади.
Шундан сўнг, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бошчилигида, сектор раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим Ой Жамияти туман бўлими раҳбари ҳамкорлигида фуқароларга санитария-гигена воситалари жамланмаси топширилди.

Шунингдек, туман ҳокими томонидан 1-сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл” маҳалласида яшовчи Мақсадбек Нуруллаевга ногиронлик аравачаси берилди.

Дарҳақиқат, кўнгли ўксик инсонларнинг кўнглини кўтариш, уларга ҳамдард бўлиш, бугунги кунда туман раҳбари бошчилигида барчанинг шиорига айланмоқда. Чунки, бундай инсоний фазилатлар одамларнинг бир-бирига яхшилик қилишга, ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саҳоват ва шукроналик ҳислатларининг шаклланишига туртки бўлмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.