КОМИЛЖОН МАТНАЗАРОВНИНГ 70 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

КОМИЛЖОН МАТНАЗАРОВ ФИДОЙИ МЕҲНАТИ ВА ХАЙРЛИ ИШЛАРИ

билан ҳурмат-эътибора эга бўлган инсонлардан биридир

Ҳаётда инсон узоқ яшаши билан эмас, балки амалга оширган хайрли ишлари ва фидойи меҳнати билан ҳурмат-эътибор қозонади. Комилжон Матназаров ҳам ана шундай ҳурмат-эътиборга эга бўлган инсонлардан биридир.

1973 йилда Тошкент Давлат педагогика институтини тугатган Комилжон Матназаров тумандаги бир нечта мактабларда ўқувчиларга билим бериб келган.

 1993 йилдан 2015 йилгача 1-сонли иқтидорли болалар лицейи (ҳозирги 1-сонли Ихтисослашган мактаб интернати)нинг довруғини республика миқёсида танитишда ўз ҳиссасини қўшган.

Комилжон Матназаров ўз касбининг фидойиси ва кўплаб шогирдлар тарбиялади. Уларнинг аксарияти ҳозирда республика, вилоят ва туманда раҳбарлик лавозимларида ишламоқда. Улар сафида фан докторлари, илмий ходимлар ҳам бор.

Бугун эса Комилжон Матназаров 70 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан 1-сонли Ихтисослашган мактаб интернатида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Ўктам Машарипов Комилжон Матназаровнинг ҳамкасблари ва яқинлари қатнашди.

Туман ҳокими Комилжон Матназаровни муборак 70 ёши билан табриклади ва эсдалик совғаларини топширди.

Дарҳақиқат, муассаса ёки ташкилотнинг машҳур бўлишида айрим фидойи инсонларнинг меҳнати, фаолияти, тиниб-тинчимаслиги сабаб бўлади.

Комилжон Матназаров ҳам 1-сонли Ихтисослашган мактаб интернатининг юқори натижаларга эришишида ўз ҳиссасини қўшган фидойи ва жонкуяр инсондир. Унинг самарали меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланиб, “Халқ маорифи аълочиси” ва бошқа кўплаб кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Сўзимиз сўнгида таъкидламоқчимизки, фидойилик ҳамма қила олмайдиган ишни мардлик, жонкуярлик, довюраклик ва шиддат билан ижро этиш экан ушбу йўлда чарчамайлик. Устоз Комилжон Матназаровдек ишимизга масъулият билан ёндошиб, ҳурмат-эътиборга эга бўлайлик.  

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.