КАМТАРИН ҲОМИЙ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

КАМТАРИН ҲОМИЙ

 

Карантин муносабати билан Ҳазорасп туман "Шохпир”  масжиди ва тумандаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ходимлари ташаббуси билан саҳоватпеша биродаримиз Санъатбек ҳомийлигида Ҳазорасп туманида яшовчи имконияти чекланган,  бемор ва боқувчисини йўқотган ҳамда, кам таъминланган оилаларга 3 та қўй, 25 қоп ун,

423 кг ёғ, 7740 дона тухум, 467 кг, 74 кг чой, 434 кг картошка, 434 кг пиёз  жами  25 726 000 (йигирма беш миллион етти юз йигирма олти минг) сўмлик гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотлари хайри эҳсон қилинди.

Ушбу хайрия тадбирига эҳсон қилган ҳомий, ўзини танитишни ҳам истамаган аммо исминигина айтган саҳоватпеша Санъатбекни Аллоҳ икки дунёда азиз қилиб, эҳсонларини қиёматда бошларига соябон қилсин!

 Туманда ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ходимлари билан биргаликда саховат ишлари давом этмоқда.

Уйда қолинг!