ИНСОН УЛУҒ— ХОТИРА МУҚАДДАС


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Ҳазорасп туманида ҳам ўзгача кайфият ва кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Мазкур сана муносабати билан бугун туман марказида бунёд этилган “Хотира майдони”да сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари  ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Даставвал, туман ҳокими Ў. Машарипов бошчилигида  Хотира майдонида қад ростлаган "МОТАМСАРО  ОНА" ҳайкали пойига гулдасталар кўйиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ватандошларимиз руҳига ҳурмат бажо келтиришди.

Дарҳақиқат, урушнинг аччиқ зарбаларига дош берган, буюк ғалабага улкан ҳисса қўшган, озодлик ва эрк курашчилари, юртнинг асл қаҳрамонларини эъзозлаш, улардан ибрат ва намуна олиш ҳар бир инсон учун муқаддас бурчдир.

 

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати