Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

#Ҳазорасп
#Жараён
#Спорт

Бугун тумандаги 1-сонли ихтисослашган мактаб интернатида "Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги" доирасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларини инсон ҳаётидаги муҳим аҳамияти, жисмоний ва маънавий соғломлик унинг асоси эканлигини тарғиб этиш ҳамда уларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида, халқ таълими соҳасида фаолият юритаётган бир гуруҳ аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда ғолибликни қўлга киритган мусобақа иштирокчилари диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.