Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

  1.  Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2021 йил 29 ноябрдаги 08-06643-сонли хати маълумот ва ижро учун ҳамда “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш” масалалари бўйича туман комиссиясининг 2021 йил 24 сентябрдаги

1-179-сонли йиғилиш баёни маълумот учун қабул қилинсин.

  1. “Алоқали кўл”, “Шукрона”, ва “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинларини бўлиш ҳисобига янги маҳалла ташкил этиш, ном бериш ҳамда уларнинг чегараларини ўзгартириш ва белгилаш тўғрисидаги йиғилиш баённомалари ва таклифлари маъқуллансин.
  2. Қуйидагилар:

Ҳазорасп туманидаги ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига бўлинаётган ҳамда янги ташкил этилаётган маҳаллаларнинг номлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ҳазорасп туманидаги ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига бўлинаётган ҳамда янги ташкил этилаётган маҳаллаларнинг чегаралари ва тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов):

- янги ташкил этилаёган маҳаллаларнинг тўлиқ шаклланиши ва фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилсин;

- ҳудудига ўзгартириш киритилган маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ўртасида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилсин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўрибосари (Ғ.Саттаров), туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов), туман молия бўлими бошлиғи (Ш.Хўжаниёзов) янги ташкил этилаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун зарур маблағларни маҳаллий бюджетдан белгиланган тартибда ажратиш чоралари кўрилсин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов), туман қурилиш бўлими бошлиғи (Ф.Собиров), кадастр агентлигининг туман бўлими бошлиғи (О.Юсупов), Давлат кадастрлар палатаси туман бўлими бошлиғи (Х.Саъдуллаев) туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (Ж.Рўзимов), туман статистика бўлими бошлиғи (лавозимига кўра), туман молия бўлими бошлиғи (Ш.Хўжаниёзов), туман давлат хизматлари маркази раҳбари (Ф.Назаров) ва бошқа тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда янги ташкил этилаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари номларини, чегараларини, аҳоли ва хонадонлар сонини давлат рўйхатидан ўтказиш, электрон базани шакллантириш, молиялаштириш, ва бино билан таъминлаш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширсинлар.
  3. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи (Х.Машарипов) номлари ўзгарган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортларига, мазкур ҳудуд акс эттирилган йўл белгиларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
  4. Туман қурилиш бўлими бошлиғи (Ф.Собиров)га ҳудудларда янги номланган ва номлари ўзгартирилган маҳаллаларнинг янги номлари ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.
  5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, (Ж.Усманова) мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва расмий веб-сайтга ўрнатилишини таъминласин.
  6. Мазкур қарор расмий тасдиқланган кундан кучга киради.
  7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси К.Бекчанов ва туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчанов зиммасига юклатилсин.