ГЕРМАНИЯДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ТАДБИРКОР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 ГЕРМАНИЯДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ТАДБИРКОР

ҳазорасплик 100 та оилага ҳомийлик қилди

 

Ҳазорасп тумани бўйлаб, "Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида  моддий аҳволи ўрганилиб, рўйхати шакллантирилган эҳтиёжманд оилаларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатиш давом этмоқда.  Махсус омборга келган маҳсулотлар  кўнгилли волонтёрлар томонидан карантин қоидаларига қатъий амал қилинган махсус идишларга жойлаштирилиб, манзилига етказилиши таъминланмоқда.

Бугун ҳам Германияда фаолият юритаётган "JD-EAST” фирмаси раҳбари Жанибек Жанибеков томонидан юборилган 400 АҚШ долларига олинган маҳсулотлар   ортилган автомашина туман марказидан анча олис бўлган Карвак қишлоғида жойлашган  маҳаллалар  томон йўл олди. Саховатпеша тадбиркорнинг кўмаги билан харид қилинган маҳсулотлар блогерлар Нажотбек Машарипов ва Шерзодбек Раҳмоновлар ҳамроҳлигида 100 та оилага тарқатилди.

Рамозон ойидаги кўрсатилган бу саховат тадбири кўнгилларни янада нурафшон қилди.

- Яхши инсонлар борлигига  минг шукур дейман. Чунки, менинг аҳволимни кўриб ташаб қўймадилар. Туман ҳокими томонидан доимий ёрдам кўрсатилиб турибди. Мана бугун ҳам Германияда фаолият юритаётган тадбиркор элдошимиз томонидан яна ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу инсонга катта раҳмат айтаман. Чунки, у ўзга юртда бўлсада бизга ёрдам қилмоқда,-дейди Ёқутжон Исмоилова кўзларида хурсандчилик кўз ёшлари ила.  

Дарҳақиқат, ушбу ҳомийлик ёрдамлари бугун 100 та оилага қувонч улашгани бу бизнинг, ўзбегим фуқароснинг чин маънодаги меҳр-оқибатидир. Шу боис Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов Германияда фаолият юритаётган "JD-EAST” фирмаси раҳбари элдошимиз Жанибек Жанибековга кўрсатган ҳомийлик ёрдами  ва 1gap.uz сайтининг берган кўмаги учун Ҳазорасп туман ҳокимлигининг  ташаккурномаси билан тақдирлади.

Дарҳақиқат, бугун ҳайрия кўмаклари, чўзилган қўллар мураккаб шароитда қолганларни суяш асносида мурувват, оқибат, бағрикенглик ва одамийлик каби фазилатлар ажиб қудрат касб этмоқда ва халқимизнинг азалий ҳамжиҳатлилиги меҳр-оқибати бугунги синовли кунларда мустаҳкам қалқон бўлмоқда.