ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ(ОҚСОҚОЛИ) САЙЛОВИ демократик тамойиллар: шаффофлик, муқобиллик, ошкоралик принциплари асосида ўтказилади


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

демократик тамойиллар: шаффофлик, муқобиллик, ошкоралик принциплари асосида ўтказилади

 

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови юртимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараён саналади. Мазкур воқелик мамлакатимизда шаклланган демократик сайлов тизимининг узвий қисми бўлиб, унда фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этади.

Айни кунларда туманимизда ушбу сайловни ташкил этиш ва ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда шунингдек, кенгаш қарори асосида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини муносиб тарзда ўтказиш учун туман кўмаклашувчи комиссияси ташкил этилди ва унинг иш режаси тасдиқланди. Унинг таркибига турли соҳа вакиллари киритилди. Улар мазкур сайловни ташкил этиш ва муносиб ўтказиш масалаларида ёрдам бериб, сайловга тайёргарликдан тортиб, уни ўтказиш ва якунлаш жараёнигача маҳаллаларга кўмаклашади.

Бугун 1-сектор ҳудудида жойлашган 32-сонли мактабда ўтказилган йиғилишда Ҳазорасп туманида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия раиси ўринбосари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М. Эшчанов, Тошкент тиббиёт акдемияси Урганч филиали декан ўринбосари Ж.Жуманиязовлар иштирок этиб, белгиланган вазифалар ҳамда Фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) сайлови демократик тамойиллар, жумладан, шаффофлик, муқобиллик, ошкоралик принциплари асосида юқори савияда ўтказилиши борасида гапириб ўтдилар.

 

Йиғилишда 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг сайловга кўмаклашувчи комиссия аъзолари қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар.        

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.