ЁРДАМГА МУҲТОЖ АҲОЛИ ҚАТЛАМИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Ҳазорасп туманида туман ҳокимининг маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар мурожаатини тинглаб, ўрганиб, ижроси таъминланиб, ижобий ҳал қилиш билан бирга эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатилиб, моддий қўллаб-қуватланмоқда.

Бугун ҳам туман ҳокими Ўктам Машарипов “Бўстон” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Мадиёр Кежаев ҳолидан хабар олиб, муаммоларини тинглаш билан бирга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

-Мен “Темир дафтар”да тураман.  Турмуш ўроғимнинг Шодмон Жуманиёзованинг кўзи ожиз.  Бугун туман ҳокими уйимизга хабар олиб келдилар. Муаммоларим борасида сўрадилар. Паспортни алмаштириб олиш масаласида ёрдам сўрадим. Ижобий ҳал қилиб бердилар. Миннатдорман. Ҳоким ёрдамчиси Шуҳрат Жуманиёзов ҳам хонадонимизга келганди, кўмир масаласида мурожаат қилдим ҳал қилиб берди. Эндиликда паррандачилик билан шуғулланиш истагини билдирдим. 100 та товуқ олиб беришини айтди. Шундай имкониятлар яратиб берган ва халқини ўйлаётган Юртбошимизга раҳмат, илоҳим соғ-омон бўлсинлар,- дейди Мадиёр Кежаев.

Албатта, бугун одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун муносиб шарт-шароитлар яратилиб, бандлиги таъминланмоқда. Бу эса уларнинг оила даромадига даромад келтирмоқда.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.